Ҳукумат қарори билан Жамшид Абдусаламов Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан аввал, Жамшид Абдусаломов Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги 31 март куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил қилинган эди.