Хабарингиз бор, кеча мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнлари бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, вакцинациянинг биринчи кунида 5 минг 18 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди.  

Эмланганларнинг 1 минг 871 нафари 65 ёшдан юқори юртдошларимиз бўлса, 3 минг 147 нафари тиббиёт ходимларидир.

Эмланиш ҳолати ҳудудлар кесимида таҳлил қилинса, Тошкент шаҳридан 1 минг 651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этган. Кейинги ўринларни Фарғона (467 нафар), Қашқадарё (389 нафар) ва Тошкент вилояти (317 нафар) банд қилди.

Эслатиб ўтамиз, вакцинациянинг илк босқичида 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши кўзда тутилган.  

Бугун ҳам мамлакатимиз бўйлаб эмлаш жараёнлари давом эттирилмоқда.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 апрель куни 5 минг 18 фуқаро COVID-19га қарши эмланди