Хусусан, Чирчиқ, Олмалиқ, Нурафшон, Ангрен, Янгийўл шаҳарлари ҳамда Зангиота, Қибрай, Тошкент туманларининг тиббиёт муассасалари коронавирусга қарши эмлаш ишларига жалб этилди.

– Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлари эмланади, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси раҳбари А.Сотиволдиев. – Айтиш мумкинки, вилоятда 169 мингдан ортиқ 65 ёшдан катта фуқаролар, 47 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари, 50 минг 332 нафар мактаб ўқитувчилари, МТТ тарбиячилари – жами 728 минг 689 нафар фуқаро эмланиши кўзда тутилган.

Ушбу жараённи самарали ўтказиш учун, вилоятда 348 та эмлаш пункти ва 60 та ҳаракатдаги тиббий бригада шай ҳолатга келтирилган.

Марказдан ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган ҳудудлардаги эмлаш пунктларига 53 та автотранспорт воситалари бириктирилган. Вилоят бўйича 331 та врач, 623 нафар вакцинатор ва уларнинг дублёрлари, 597 нафар регистратор жалб қилинган. Эмлашдан сўнг ножўя реакциялар аниқланган ҳолатда шошилинч ёрдам кўрсатадиган шифохоналар ва реаниматолог врачлар белгилаш тўғрисидаги пунктларига 108 нафар реаниматолог ҳам бириктирилди.

Эмланиш жараёнларидан аввал, фуқаролар терапевт шифокори назоратидан ўтишлари зарур бўлади.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида оммавий эмлаш бошланди