– Савол: Ҳомиладорлик таътили меҳнат таътили билан бир пайтга тўғри келганда меҳнат таътили муддати кўчириладими?

– Жавоб: Ҳа, кўчирилади.

Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимлар ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар.

Aгар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади.

Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.

Aгар ходим белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади.

Aсос: Меҳнат кодексининг 145-моддаси.

Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳомиладорлик таътилининг меҳнат таътилига таъсири борми?