Юридик клиника
– Савол: Фарзандим онаси билан қолган. У билан кўришиш ҳуқуқим борми?
– Жавоб: Ҳа, бор.
Боладан алоҳида яшаётган ота ёки она бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Бола билан бирга яшаётган ота(она) боланинг она(ота)си билан кўришишига қаршилик қилмаслиги лозим. Бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирган ҳолатлар бундан мустасно.
Aсос: Оила кодексининг 76-моддаси.
Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.
ЎзА