МДҲга аъзо мамлакатлар ва бошқа ҳамкор давлатлар ўртасида туризм соҳасига доир «СНГ+МИР 2021/Все стихии мира» онлайн конгресси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иқтисодий ривожланиш бизнес маркази» томонидан ташкил этилган анжуманда асосий шерик сифатида иштирок этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилган.

Мазкур тадбир туризм соҳасида халқаро алоқаларни янада барқарорлаштириш, ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, туризм бозорининг мақсадли аудиторияси орасида Ўзбекистон миллий бренди оммавийлигини ошириш ҳамда туризм салоҳиятини кенг тарғиб этишни назарда тутади.

Конгресс доирасида турли давлатларнинг 45 нафардан ортиқ маърузачиси сўзга чиқиб, интерактив муҳокама олиб борди. Жумладан, иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилиб, COVID-19 пандемияси даврида республикамизда туризм соҳасида амалга оширилган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этувчи янги туристик йўналишлар ва мавжуд имкониятлар, дам олиш жойлари, гастрономия, ҳунармандлик, шунингдек, республикада сайёҳлар яшаши учун яратилган қулай шароитларга доир тақдимот ўтказилди.

Юртимизда халқаро стандартларга жавоб берадиган санитария-эпидемиология хавфсизлигига оид “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” – “Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОТЛАНГАН” янги тизими асосида амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан чет эллик меҳмонларнинг эпидемиологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар юзасидан маълумот берилиб, бу борадаги махсус тарғибот видеоролиги намойиш этилди.

МДҲ иқтисодий ривожланиш бизнес маркази ҳамда Молия-банк кенгаши Мувофиқлаштирувчи кенгашлари раиси Анатолий Казаков томонидан туризм соҳасида Ўзбекистон билан тез орада инқирозгача бўлган туристик алмашинув даражасини тиклаш таклифи илгари сурилди.

Конгресс якунида келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш, юртимиз туризм салоҳиятини дунё ҳамжамиятига кенг танитиш мақсадида ишлаб чиқилаётган қўшма лойиҳалар бўйича режалар ўзаро келишиб олинди.

Олти соат мобайнида узлуксиз давом этган «СНГ+МИР 2021/Все стихии мира» онлайн конгрессида 130 дан ортиқ давлат вакили иштирок этди.

Маълумот ўрнида: «СНГ+МИР» дастури ўз фаолияти доирасида дунёнинг барча қитъaларини бирлаштирган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро анжуманда мамлакатимиз туризм салоҳияти намойиш қилинди