Испаниянинг Барселона шаҳрида жорий йил 22 март куни бўлиб ўтган “We Art Water” 5-халқаро кинофестивалида қорақалпоғистонлик режиссёр Қудрат Атажановнинг «Кафолатсиз ҳаёт» (Life without guarantee) номли видеоролиги 1-ўринга лойиқ топилди.

Мазкур фестиваль онлайн тарзда ўтказилган бўлиб, танловга қўйилган қисқа метражли фильмларнинг мазмуни сув мавзусига бағишланган.

Фильмлар 3 та – микроанимация, микроўйинли ва микроҳужжатли йўналиш бўйича сараланди.

Қудрат Атажанов «Кафолатсиз ҳаёт» видеоролиги билан микроҳужжатли фильмлар йўналишида иштирок этди.

Танловга жами 131 давлатдан 1364 фильм қатнашган.

We Art Water – сув мавзусига бағишланган қисқа метражли фильмлар фестивали бўлиб, ушбу тадбир We Are Water Foundation жамғармаси томонидан ташкил қилинган. Фестивалда сув муаммосидан яхши хабардор бўлиб, уни ўз асарларида намойиш қилган ижодкорларни тақдирлаш мақсад қилинган.

Асосий мақсад эса, сув муаммосини ҳал қиладиган аудиовизуал материаллар яратиш орқали бутун дунё бўйлаб сув муаммоси тўғрисида хабардорликни оширишдир.

«Кафолатсиз ҳаёт» видеоролиги жорий йил февраль ойида Россия Федерациясида ўтказилган «Минута для будущего» номли халқаро видеороликлар танловида, шунингдек, Канаданинг Сув хавфсизлиги бўйича глобал институти томонидан ташкил қилинган «Сув ҳақида гаплашайлик» кинофестивалларида ҳам Гран-при ғолиби бўлган эди.

Фильмда Оролни соғинган денгизчи тўғрисида сўз юритилади.

Е.Қаноатов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орол ҳақидаги видеоролик Халқаро кинофестивалда 1-ўринни эгаллади