Аёллар футболи: ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 мусобақаси ҳам Тошкентда ўтадиган бўлди

Аёллар ўртасида 20 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистонда ўтказишни сўраб ОФКга расмий хат йўллаган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мурожаати маъқулланди.
Шу тариқа 2022 йилги аёллар футболи бўйича ёшлар Осиё чемпионати юртимиз стадионларида ўтадиган бўлди. Мусобақалар келаси йилнинг 4-17 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Мазкур чемпионатда юқори уч ўринни эгаллаган терма жамоалар 2022 йилги 20 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА