
Руминия мудофаа вазири маҳфий маълумотларни тасодифан ижтимоий тармоқ орқали эълон қилиб юборди, дейилади мазкур мамлакатнинг “Digi 24” телеканали маълумотида.
Вазир ўзининг қуруқликдаги қўшинлар академиясига ташрифига оид лавҳани “Facebook”ка жойлаган.
Суратлардан бирида акс этган ёзув тахтасида электрон манзиллар акс этган маҳфий маълумотлар кўриниб қолган.
Оммавий ахборот воситаларидаги хабарлардан сўнг маҳкама тасвирларни тармоқдан олган. Вазирликдан айтилишича, кўриниб қолган манзиллар бўйича бирор ҳодиса юз бермаган, тасвирга тушган код ва пароллар ўзгартирилган.