Олий Мажлис Қонунчилик палатаси навбатдаги ялпи мажлисида «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини халқ вакиллари иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар.

Лойиҳада амалдаги қонунлардаги мавжуд тушунчаларини, қуролга алоқадор нормаларни “Қурол тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштириш, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифаларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилиши назарда тутилмоқда.  

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.  

Лойиҳа билан баъзи қонунларга уларнинг мазмунига таъсир қилмайдиган таҳририй ўзгартиришлар киритилди. Яъни, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддаси ҳамда махсус органлар ва ҳарбий тузилмаларини қуроллантириш учун мўлжалланган жанговар қуролнинг айрим турларига махсус хизмат вазифаларга эга юридик шахслар ҳам эгалик қилиши мумкинлиги амалиётда жиддий муаммоларни келтириб чиқаётганлиги сабабли, “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси жанговар ва хизмат қуролини фарқланишини белгилашга доир ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши қурол эгаларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари тўлиқ тарзда рўёбга чиқарилишига, уларнинг қурол муомаласи соҳасидаги тартиб-қоидаларга риоя этилишидаги масъулияти оширилишига, шунингдек, уларни бузганлик учун жавобгарлиги аниқ белгиланишига хизмат қилади. Қолаверса, қурол муомаласи соҳасидаги қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта ишлаб чиқишнинг ҳуқуқий асослари яратилишига, соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш механизми такомиллаштирилишига зарур шарт-шароит яратилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи тартибга солинмоқда