Ватанимиз тарихидаги 25 март санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1421 йил (бундан 600 йил олдин) – султонзода Улуғбек кўрагоннинг ўғли – махдумзода Абдураҳмон туғилди. Тарихчи олим Турғун Файзиевнинг қайд этишича, Улуғбек Мирзонинг тўнғич ўғли Ибодулло Мирзо бўлиб, 1412 йилда туғилиб, 1417 йилда вафот этган. Иккинчи ўғли Абдулло Мирзо эса 1420 йилда туғилиб, 1433 йилда 14 ёшида вафот этган. Учинчи ўғли Абдураҳмон Мирзо эса 1421 йилда туғилган.

Тарихчи Мирхонднинг ёзишича, 1425 йилда мазкур Абдураҳмон Мирзо ўз отаси Улуғбек билан Мўғулистон юришидан қайтиб келаётган чоғида учрашган. Аммо бу шаҳзода ҳам ёшлигида – 1432 йилда 12 ёшида Самарқандда вафот этган. Тўртинчи ўғли Абдулатиф Мирзо 1428 йилда бешинчи ўғли Абдулазиз Мирзо эса 1430 йилда туғилган.

1445 йил (бундан 576 йил олдин) – темурийлар ҳукмдори Шоҳрух мирзо Ҳиндистондан келган элчиларга ўз совға-саломларини топшириб, уларнинг Ҳиндистонга қайтишлари учун рухсат берди ва яна ўзи тарафидан Насруллоҳ Жанобадийни Ҳиндистонга элчи қилиб юборди.

Бундан аввал Шоҳрух мирзо 1442 йили Жанубий Ҳиндистонга элчилик миссиясини юборган эди. Элчилик 1442 йилнинг 13 январида Ҳиротдан йўлга чиқиб, 1444 йилнинг 27 декабрида Ҳиидистон сафаридан у ерлик элчилар билан Ҳиротга қайтиб келган эди.

1603 йил (бундан 418 йил олдин) – аштархонийлар сулоласидан бўлган Бухоро хони Боқимуҳаммад темурийлардан Кобул ҳокими Муҳаммад Ҳаким Бадиуззамон босиб олган Қундуз шаҳрини уч ой қамал қилгач, яна қайта қўлга киритди. Боқимуҳаммад эндиликда Хуросонда ҳам Бухоро хонлиги ҳокимиятини тиклаш мақсади йўлида ҳаракат қила бошлади.

1918 йил (бундан 103 йил олдин) – Қизилтепада Россия империяси ва Бухоро амирлиги вакиллари томонидан шартнома имзоланди. Бу шартнома тарихда Қизилтепа битими номи билан аталиб, 9 банддан иборат.

1919 йил (бундан 102 йил олдин) – драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий Шаҳрисабзда қўлга олинди ва Қаршидаги зиндонга ташланди. Бир неча кундан сўнг Қарши беги Тоғайбекнинг буйруғи билан зиндон яқинидаги “подшолик чорбоғи”да ўлдирилди. Беҳбудийнинг вафоти санаси ҳақида турли таҳминлар мавжуд. Айрим адабиётларда унинг 25 март куни ўлдирилгани қайд этилган. Беҳбудийнинг қаерга дафн этилгани масаласи ҳам ҳамон мавҳум қолмоқда.

Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчи ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти шу тарзда фожиали якун топди.

1929 йил (бундан 92 йил олдин) – архив ҳужжатларидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Янги Алифбо Марказий Қўмитасининг қарорига мувофиқ бадиий адабиётлардан ташқари барча дарслик ва илмий-оммабоп китоблар бутунлай янги алифбо – лотин алифбосида босила бошланди.

1932 йил (бундан 89 йил олдин) – математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Фарадей Абуталиев таваллуд топди. У параболик типдаги ночизиқли тенгламаларнинг ихтиёрий шаклли соҳаларидаги ечимларини топиш учун тежамли ҳисоблаш схемаларини ишлаб чиққан.

1982 йил (бундан 39 йил олдин) – Навоий вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида, Қизилқум чўлида жойлашган Учқудуқ тумани ташкил этилди.

1996 йил (бундан 25 йил олдин) – Асакадаги автомобиль заводи конвейридан дастлабки автомобиллар чиқа бошлади. Ушбу кун мамлакатимиз тарихида автомобиль саноати туғилган сана бўлиб қолди.

2004 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2011 йил (бундан 10 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз автомобиль саноати тарихидаги муҳим сана