Япония Россия билан Жанубий Курил ороллари муаммосини 1956 йилда икки давлат ўртасида имзоланган декларация асосида мулоқот йўли билан ҳал қилишни хоҳлайди, деб баёнот берди мамлакат бош вазири Ёсихиде Суга парламентда сўзга чиқиб.

Япония ҳукумати раҳбарининг эслатишича, 2020 йил сентябрда Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда томонлар музокараларни тезлаштириш зарурлигини тасдиқлашган.

«Урушдан кейин 70 йилдан буён ҳал қилинмаган муаммони бирданига ҳал қилиш осон эмас, лекин мен асосий позицияга таянган ҳолда ҳудудий муаммони ҳамда тинчлик шартномаси масаласини ҳал этиш учун бор кучимни сарфлашга ҳаракат қиламан», – деди Суга.

Ўз навбатида, Япония ташқи ишлар вазири Тосимитсу Мотеги ҳам Токионинг Москва билан биргаликда Курил оролларида қўшма иқтисодий лойиҳаларни илгари суришга тайёр эканини таъкидлади. «Ҳар бир лойиҳа бўйича мутахассислар ва ишчи гуруҳларнинг онлайн режимдаги учрашувлари ўтказилади», – деди вазир.

Мотегининг таъкидлашича, ўтган йили октябрь ойида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан олиб борган музокарада бешта соҳада ҳамкорлик қилиш масаласи бўйича якдил фикрга келишган. Ушбу соҳалар денгиз маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириладиган иссиқхоналар қуриш, туризм, чиқиндиларни қайта ишлаш ва шамол электростанциясини барпо қилишдан иборат.

Иккинчи жаҳон уруши томом бўлганига 70 йил тўлди, лекин ҳалигача Россия билан Япония ўртасида тинчлик шартномаси имзоланмади. Бу ҳолат Москва билан Токио муносабатларига соя ташлаб келмоқда. Шунингдек, Курил ороллари муаммоси ҳам ўзаро муносабатларнинг ривожланишига асосий тўсиқлардан ҳисобланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония бош вазири Курил ороллари масаласида Россия билан келишиб олишга ваъда берди