
Ижтимоий тармоқларда анча шов-шувларга сабаб бўлган Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, «Амирсой» масканига олиб борувчи йўлнинг 3-километрида, кучли ёғингарчилик туфайли 19-20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди.
Мазкур ҳолат бўйича Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумот беришича, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.
Транспорт воситалари ҳаракати ушбу автомобиль йўлида вақтинча тўхтатилди.
Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 «Тошкент-Чимён» автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.
Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилади.
А.Мусаев, ЎзА