Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида қулоқчин тақиб темир йўлда ҳаракатланган йигитни поезд уриб кетди.

Вилоят ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, ушбу кўнгилсиз воқеа жорий йил 21 март куни соат 11:40 атрофида Давлатобод тумани Элобод маҳалласи ҳудуди орқали ўтган “Ровустон – Наманган” темир йўл оралиғининг 88-километри 6-пикетида содир бўлган.

“Ровустон” бекатидан “Наманган” бекатига ҳаракатланаётган Қўқон локомотив депоси машинисти бўлиб ишловчи 49 ёшли фуқаро тепловозни олтита вагон билан бошқариб кетаётган вақтида қулоқчин тақиб, темир йўл изи бўйлаб кетаётган Давлатобод туманида яшовчи 19 ёшли йигитни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатда ёш ўспирин бош мия лат ейиши, жағ суягининг синиши, ўнг қўли лат ейиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига ётқизилган. Марказ директорининг ЎзА мухбирига айтишича, айни пайтда беморга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Бемор ҳозирда ўрта оғир ҳолатда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поезд уриб юборган наманганлик 19 ёшли йигитнинг аҳволи ўрта оғир ҳолатда