Президентимиз айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида давлат маблағларини талон-торож қилиш ҳамон оғриқли масала бўлиб қолаётганини таъкидлади.

- Афсуски, давлат маблағлари ўзлаштирилгани ҳақидаги хабарларни кўп эшитамиз. Шахсан менга бундай хабарлар жуда қаттиқ таъсир қилади. Халқнинг пулини ўзлаштирган ноинсофлар ҳақида шунча гапирсак ҳам камаймаяпти. Шунинг учун энди бу масалада қатъий тартиб ўрнатамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Бош прокурор ўринбосарига ҳар ҳафтада биттадан вилоятдаги ишлар аҳволини ўрганиб, натижаси бўйича ахборот киритиш юзасидан топшириқ берди.

Йиғилишда Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов республика
ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларни манзилли, талон-торож қилмасдан самарали ишлатилишини прокуратура тизими, туман ва шаҳарлар прокурорларининг ёрдамчилари томонидан қандай назорат этилишини тушунтириб берди.

– Энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, мутасаддилар билан бирга прокурорлар ҳам жавобгар бўлади, – деди Президент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: бюджет маблағи талон-торож бўлса, мутасаддилар билан бирга прокурорлар ҳам жавобгар бўлади