“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг ўринбосари – Президентнинг Матбуот котиби этиб тайинлаганини таъкидлади.

- Кўп ўйлаб шу қарорга келдим. Бугун Шерзод Асадовни Президентнинг Матбуот котиби этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзоладим. Тилни билади, дунёни кўрган. У ҳам катта кураш майдонига кираяпти. Шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиман, Шерзод Асадов давлат сиёсатининг ёритилишига масъул бўлади. Барча идоралар, ҳокимликлар матбуот котиблари фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Аввалги давр билан солиштириш керак, ҳозирги адолатли сиёсатни халққа етказиш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерзод Асадов Президентнинг Матбуот котиби этиб тайинлангани маълум қилинди