Бугун, 2021 йил 22 март куни ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар адабиётининг кўзга кўринган вакили Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этди.

Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабрда Фарғона вилоятида туғилган. У 1949 йил Қўқон педагогика билим юртини, 1955 йили Тошкент давлат университетини (ҳозирга ЎзМУ) битирган.

Меҳнат фаолияти давомида бир қатор ижодий жамоаларда, хусусан, “Тошкент оқшоми”, “Ўзбекистон овози” газеталарида ишлади. У бутун ижодий салоҳиятини болалар, ўсмирлар дунёсини шарҳ этишга, уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қиладиган асарлар яратишга бахш этди. Шу боис ёшлар нашриёти, “Гулхан”, “Ёш куч” журналлари, “Истеъдод” жамғармаси бошқарувида раҳбар лавозимларида ишлаб, бола ва ўсмир руҳиятидаги гўзалликни ҳимоялашга, бойитишга эътибор қаратди.

Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари тожик, қирғиз, туркман, озарбайжон, арман, рус, украин, белорус, молдован, эстон, латиш, литва, фин, болгар, венгер, немис, чех, итальян ‒ жами 24 тилга таржима бўлган.

Ёзувчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этди