Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизда шу йўналишдаги ишлар тизимли ташкил этилмоқда.

Шу талаблар асосида 2019 йилда онлайн-аукцион орқали Самарқанд ва Навоий вилоятларида тадбиркорлар томонидан жами 191 та ер қаъри участкалари ютиб олинди. Бугунги кунда улар мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан олтин изловчилар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида турли учрашув ва семинарлар ўтказилиб, муаммолар ўрганилмоқда ва уларни ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Ўрганишлар натижасида қўмитамиз томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди, – деди мазкур қўмитанинг қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни лицензиялаш бўлими бошлиғи Омонулла Зарипов. 

– Бунда талабгорлар участкаларни бирламчи ўрганиши учун аукционни ўтказиш муддатини ҳозирдаги 4 кундан 15 кунга узайтирди. Аукционга қўйиладиган ер қаъри участкаси майдонининг ҳозирдаги 1 гектар чекловини 5 гектаргача оширди. Олтин изловчилар томонидан сочма олтинга истиқболли участкаларда хавфсиз чуқурликкача фаолиятни амалга ошириш белгиланди. Шу билан биргаликда, участкаларни аукционга чиқаришда тезкорликни ошириш учун уларнинг рўйхатини тасдиқлаш вазифасини Вазирлар Маҳкамасидан Давлат геология қўмитасига юклаш таклифи ва бошқа бир қанча қулайликлар киритилган.

Бундай чора-тадбирларни кўришдан мақсад шуки, бугунги кунда қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш ҳолатлари кузатилаётгани ва бу каби ноқонуний ҳаракатлар олдини олишдир.

Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Наманган вилоятлари кесимида қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш ҳолатларини олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилаётганини ҳам таъкидлаш ўринли.

Бугунги кунда ноқонуний ҳолатларни чеклаш бўйича ушбу қўмитанинг буйруғи билан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги каби ташкилотлар вакилларидан иборат махсус идоралараро комиссия таркиби тасдиқланган. Давлат геология қўмитаси раиси бошчилигида ишчи гуруҳнинг ўтказилган йиғилиши асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ноқонуний ҳолатларни чеклаш бўйича режа-тадбирлар жадвали ишлаб чиқилди.

Назорат ишларига эътибор қаратадиган бўлсак, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси лицензия расмийлаштирилганига бир йил бўлган жами 53 та ер қаъри участкаси бўйича ўрганиш ишларини олиб борди. Жумладан, бир йил мобайнида 27 участкада қазиш ишлари умуман амалга оширилмаганлиги аниқланди. Шундан 6 участка бўйича бир ой ичида ишларни бошлаш тўғрисида кафолат хати олинди, 14 участка бўйича лицензияларни бекор қилиш тўғрисида далолатнома тузилди. 7 участка бўйича эса омбудсман билан келишув амалга ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва Жиззах вилояти Ғаллаорол туман ИИБ ходимлари билан биргаликда тадбирлар ўтказилди. Унга асосан эса Ўзбекистон Республикаси МЖтКси 702-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари юзасидан 6 нафар фуқаронинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида, яъни 6 690 сўм, жами 40 140 000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди. Иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган 59 кг. руда тоғ жинслари ва 3 дона электрогенератор ҳамда 1 дона перфораторлар мусодара қилиш юзасидан Жиззах вилояти Ғаллаорол туман маъмурий судига юборилди.

“Олмалиқ ТМК” АЖнинг “Ковулди” конида ўтказилган текширув натижасида “Олмалиқ ТМК” АЖ балансида бўлган ҳозирги кунда концервацияга қўйилган “Актурпак” шахтасида жисмоний шахслар томонидан таркибида олтин маъдани бўлган рудани ноқонуний қазиб олинганлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган 51 кг. рудада лаборатория таҳлилига асосан таркибидаги олтин миқдори 18,5 г/т мавжудлиги маълум бўлди. Аниқланган ҳолат юзасидан тўпланган материаллар ҳам қонунчилик доирасида кўриб чиқилади.

Ҳозир бундай назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қимматбаҳо металларни қазиб олиш фаолияти мувофиқлаштирилади