Жавоб: Ҳа, қайтарилади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ, биринчи марта никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Худди шу қонуннинг 18-моддасида давлат божини қисман ёки тўлиқ қайтариш асослари келтирилган бўлиб, унга кўра давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан кўп тўланганида ортиқча миқдордаги бож қайтарилиши лозим.
(Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди).