Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятовнинг барча расмий қарорлари энди электрон рақамли имзо орқали, яъни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинади.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори асосида, Адлия вазирлиги томонидан ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон “E-qaror” тизими татбиқ этилди.

Мазкур тизим жорий йил бошида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилмоқда. Эксперимент доирасида аниқланган камчилик ва муаммолар бартараф этилиб, ушбу амалиёт 2021 йил 1 июлдан республикадаги барча ҳокимликлар фаолиятига жорий этилиши назарда тутилган.

Шу мақсадда Адлия вазирлиги Ишчи гуруҳи томонидан вилоятда масъул ташкилот ходимлари учун Zoom дастури орқали онлайн тарзда семинар-тренинглар ташкил этилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, муддатидан олдин вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги 44 та ташкилот томонидан белгиланган ҳужжатлар тайёрланиб, E-QAROR тизими жорий этилди.

– Янги электрон тизимнинг устунлик томонлари кўп, – дейди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Сардорбек Азизов. – Чиқарилаётган қарорларни тўғридан-тўғри “E-qaror” электрон тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиши мумкин. Шунингдек, қонунийлик ва қонун устуворлиги таъминланади. 

Ҳокимлар фаолиятида шаффофлик кучайтирилади. Соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиб, фуқароларнинг жамоатчилик назоратидаги ўрни ва роли ошади.

Бу йўналишдаги ташкилий ишлар вилоят раҳбари Д.Ҳидоятов ташаббуси билан муддатидан олдин амалга оширилганлиги боис, бугун илк бор 4 та қарор электрон тарзда имзоланди.

Мазкур тизим вилоятнинг барча туман-шаҳар ҳокимликларида жорий этилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти ҳокимининг илк бор тўртта қарори электрон тарзда имзоланди