Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ соҳа ривожи йўлида қилинаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Вилоятда жорий йилда 34 та янги лойиҳа амалга оширилади.

Пиллачилик соҳасида вилоятда 4 та янги кластер ўз фаолиятини йўлга қўйиши режалаштирилмоқда. Натижада жами 89 минг 923 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади. Шундан 3 минг 552 та доимий, 86 минг 431 та эса мавсумий иш ўринлари яратилади.

[gallery-1372]

Жорий йилда бухороликлар томонидан 42 минг 36 қути ипак қурти парваришланади, 2 минг 354 тонна тирик пилла етиштирилади. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 1,3 бараварни ташкил этади.

Етиштирилган пилла хомашёси ҳисобига 168,3 тонна хом ипак, 112,6 тонна ипак момиғи, 391,9 минг погонаметр ипак мато ва 30 дона ипак гилам ишлаб чиқарилади. Етиштирилган хомашё хориж давлатларига экспорт қилинади. Мазкур соҳада жорий йилда вилоятнинг экспорт кўрсаткичи 8,8 миллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,2 баробарни ташкил этади.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича 34 та лойиҳа амалга оширилади