2021 йилги Давлат дастурида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронликни белгилаш жараёнини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 июнга қадар ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳтож аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш амалиётини сертификат бериш тизимига ўтказиб, фуқароларга ўз танловига кўра давлат томонидан бериладиган маблағлар (сертификат) ҳисобидан исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сотиб олиш имкониятини яратиш амалиёти жорий этилиши белгиланган. Шунингдек, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс, деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими тақдим этган маълумотга кўра, Давлат дастурида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашиш, оғир касалликка чалинган болаларни даволаш мақсадида Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиб, унинг мақсадларини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.  

6-23 ойлик болалар уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини, 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади. Бунга бюджетдан 28 миллиард 870 минг сўм ажратилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади