Президентимиз фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналиши ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган. Бу йилги Давлат дастурида ҳам ижтимоий йўналишда тизимли ишлар амалга оширилиши белгиланган.  

Жумладан, 2021 йилда республикамизда 5 мингдан ортиқ беморларни бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиш, хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида 100 та сунъий буйрак аппарати, 33 та сув тозалаш мосламаси, 44 та миксер, 665 мингдан зиёд диализатор ва унга мос равишда бошқа воситаларни харид қилиш назарда тутилган.

Бундай улкан ва хайрли ишлар хасталик билан оғриб, таъбир жоиз бўлса қийналиб келаётган, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож бўлган ҳамюртларимизнинг дардига дармон бўлади.

Давлат дастурида бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Масалан, 6 минг 500 хотин-қизнинг кичик тадбиркорлик лойиҳаларига кредит бериш, 1 минг 600 нафар оғир турмуш шароитидаги ногиронлиги бўлган хотин-қизни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида, уйларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш каби вазифалар белгиланган.  

Эндиликда кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар Президент грантининг соҳибига айланади. Шу билан бирга, вилоятга бориб дарс берадиган ўқитувчилар маошига устама ҳақ тўланади.  

Жорий йилдан бошлаб олис ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати телемедицина тизими ёрдамида янада яхшиланади. Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги модели жорий этилади. Барчанинг манфаатлари акс этган бу ўзгариш ва бугунги кунда аҳоли ҳаётида рўй бераётган муҳим янгиликлар олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар натижасидир.  

Давлат дастурининг тўртинчи устувор йўналиши ҳам салмоқли масалалардан иборат. Йил дастурининг бу қисмида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, илм-фанни янада ривожлантириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган 93 та вазифа қамраб олинган. Йигит-қизларнинг тадбиркорлик, касб-ҳунар эгаллашини таъминлаш мақсадида янги механизмлар жорий этиляпти. Бу ёшларнинг орзу-умидлари, қарашлари билан ҳамоҳангдир.  

- Президентимиз билан бўлиб ўтган учрашувда биз ёшларга берилган ваъдаларнинг барчаси Давлат дастурида ўз аксини топди, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Шаҳноза Жолдасова. – Юртбошимиз ҳар битта ота-она ўз боласи учун қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман, дедилар. Давлат дастурида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бандлик масалаларига катта эътибор берилмоқда. Уларга таълим бериш ва “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ёшларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида бир нафар тадбиркорга бир нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббуси амалга оширилмоқда.

Эндиликда бепул тил ўрганиш электрон платформаси ташкил этилади. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари олий таълим учун ажратилган таълим кредитларини олиши ва улар ўқишни битиргандан сўнггина ушбу тўловни амалга ошириши талаба ёшларимиз учун имкониятлар эшигини очди.

Ёшларга сифатли таълим бериш, уларни касбга йўналтириш бу ривожланишнинг муҳим формуласидан биридир. Шу боис, Тошкент шаҳри марказида иқтидорли ёшларнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш мақсадида алоҳида университет барпо этилади. Эҳтиёжманд оилалар қизлари учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 баробарга кўпайтирилади.  

Экспертларнинг хулосасига кўра, кейинги 3 йилда жаҳондаги 22 фоиз иш ўрни айнан ахборот технологиялари тармоғида ташкил этилади. Йил дастурида ёш дастурчилар ва янги авлод кадрларини тайёрлаш, уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

- Ёшларнинг халқаро сертификатни олиш харажатларининг 50 фоизгача қисмини бюджетдан қоплаш тартиби жорий этилиши кутилмоқда, - дейди Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳузуридаги Ёшлар коворкинг маркази ходими Гулҳаё Ҳасанова. - Бу эса IT соҳасига энди қадам қўяётган ёшларга қулай имкониятдир. Тажриба тариқасида ўтказилган “1 миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2021-2022 йилларда 300 минг ёш бепул ўқитилиши қувонарли ҳол, албатта.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш доирасидаги долзарб чора-тадбирлар Давлат дастурида аниқ намоён бўлган. Масалан, ҳудудлардаги тиббиёт сифатини янада яхшилаш мақсадида , ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина оммалаштирилади. Соғлиқни сақлаш соҳасининг бирламчи бўғинида умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи ҳамширадан иборат тиббий бригадалар ташкил қилинади. Шу мақсадда кейинги 3 йилда 315 та қишлоқ врачлик пункти, 85 та оилавий поликлиника фаолияти ташкил этилади. Эндиликда “Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш имкони берилди. Шунингдек, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилиши йўлга қўйилади.

Яна бир муҳим омиллардан бири шундаки, чекка туманлардаги таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастурга қўл урилди. Бошқа тумандаги мактабларга бориб дарс берадиган ўқитувчилар маошига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб дарс берадиган ўқитувчилар маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаш тартиби белгиланади.  

- Давлат дастурида кўрсатилган 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингта боғча ва мактаб спорт жиҳозлари билан таъминланиши учун 100 миллиард сўм субсидия ажратилиши бизни хурсанд қилди, - дейди тадбиркор Санобар Назарова. - Бу имкониятлар биз ёшларни тадбиркорлик соҳасида янада ривожланишга ва янги-янги мактабгача таълим муассасалари қуришга ундамоқда.  

Шу билан бирга, 2021 йилда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини 19 фоиздан 25 фоизгача етказиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда катта ёшдаги аҳоли қатламини ҳам спорт машғулотларига жалб қилиш, уларнинг саломатлиги учун қайғуриш муҳим ҳисобланади.  

Йил дастурида акс этган чора-тадбирлардан ҳам англаш мумкинки, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар аҳоли манфаатини ҳимоя қилишнинг янги ва янада масъулиятли босқичини бошлаб беради. Албатта, бу вазифалар ижросини таъминлаш осон бўлмайди. Бу жараёнлар катта куч ва меҳнат талаб қилади. Бироқ ушбу ҳужжатнинг самарали амалга оширилиши мамлакатимизнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.  

Моҳинур Қудратуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури: 2021 йил ижтимоий соҳада туб бурилиш йили бўлади