«Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.
Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:
— Фарғона–Урганч–Фарғона;
— Термиз–Урганч–Термиз;
— Қарши–Урганч–Қарши.
Андижон–Хива–Андижон темир йўл қатнови сони оширилади.
2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:
— Термиз–Қарши–Хива;
— Хива–Урганч–Нукус;
— Термиз–Қарши–Самарқанд.