Хорватиянинг Загреб шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган мамлакатимиз спорт делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Дунёнинг 69 та мамлакатидан 771 нафар спорт курашлари вакиллари иштирок этган жаҳон чемпионатида 30 та медаллар жамланмаси учун муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси тарихий ютуқни қайд этгани эътиборли бўлди.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Айтжан Халмаханов “классик” курашчиларимиз орасида 24 йил муқаддам эришилган натижани такрорлади.

Эслаш ўринли, бундан 24 йил муқаддам Болгариянинг София шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дилшод Арипов -58 килограммда олтин медалга сазовор бўлган эди. Бу сафар Арипов бошлаган ғолиблик йўлини Чирчиқ кураш мактаби тарбияланувчиси Халмаханов давом эттириб, ўзбек спорт курашларининг имкониятлари не чоғли юксаклигини намойиш қилди.

Загребда поёнига етган жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган музаффар спортчиларимизни тантанали кутиб олиш маросимида иштирок этган спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев, кенг жамоатчилик вакиллари янги Ўзбекистоннинг янги ғалабалари бардавомлик касб этишига умид билдирди.

Ушбу муваффақиятлар келгуси мусобақаларда, хусусан кейинги йили Японияда ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари, 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасида янгича кўринишда бўй кўрсатишига ишонч билдиришди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
24 йиллик орзуларни ҳақиқатга айлантирганлар тантанали кутиб олинди