Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қ а р о р и
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2021 йил 2 февралдаги 244-сонли, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2021 йил 2 февралдаги 135/21-сонли ва 136/21-сонли, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2021 йил 2 февралдаги 16/141-сонли ва 16/143-сонли, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2021 йил 29 январдаги 94/17-06-сонли, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 2 февралдаги №182/VI-21-сонли,Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2021 йил 2 февралдаги VI/XXIV-I-сонли, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 2 февралдаги №23-99-сонли, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 2 февралдаги 107-20/06-сонли ва 108-20/06-сонли қарорларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 12 ва 13-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 3 февралдаги №732–IV-сонли, №733–IV-сонли, №734–IV-сонли, №735–IV-сонли, №736–IV-сонли, №737–IV-сонли, №738–IV-сонли, №739–IV-сонли, №740–IV-сонли, №741–IV-сонли, №742–IV-сонли, №743–IV-сонли, №744–IV-сонли, №745–IV-сонли ва №746–IV-сонли қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари этиб сайлансин:
Базаров Орифжон Шадиевич | – | Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори
|
Джураев Шухрат Низамович | – | “Навоийазот” акциядорлик жамияти ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи |
Кадирова Муяссар Джумаевна | – | Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси
|
Кучкаров Бахром Тулкинович | – | Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари
|
Низамходжаев Зайниддин Махаматович | – | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари
|
Усмонқулов Алишер Қодирқулович
| – | Жиззах политехника институти ректори |
Фарманов Александр Касимович | – | “Ўзэлектроаппарат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси
|
Юсупов Эргаш Аманбаевич | – | Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси |
3.Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари М.Э.Абдусаломов, О.Бобожонов, М.А.Джураева, Ж.Х.Норов,Э.Ражабов, Ж.Садиков ва Э.Г.Ходжакуловнинг ваколатлари тугатилган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
5.Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т.Норбоева
Тошкент шаҳри,
2021 йил 5 февраль