
Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Миллий марказ тизимида қуйидагилар ташкил этилди:
– Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
– Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
– Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтлари эса Миллий марказ тизими тасарруфига ўтказилади.
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” масъулияти чекланган жамиятини давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этган ҳолда Миллий марказга қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори раҳбарлик қилади.
Тажриба-синов тариқасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ОТМларнинг кафедра мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишли таълим йўналиши бўйича илмий-тадқиқот институтлари директорларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари ҳисобланади.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Республика агрохизматлар, ахборот маслаҳат (extension) маркази ташкил этилади.
Шунингдек, қарор билан 2022 йил якунигача Миллий марказнинг юқори технологиялар асосидаги кўп тармоқли Илмий-тадқиқот маркази фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.