Тўлов хизматлар бозорида Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими, Ҳисоб-китоблар клиринг тизими ҳамда Тезкор тўловлар тизимлари мавжуд. Хусусан, ўтган йилда Банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар ҳажми 2019 йилдаги 1 126,9 триллион сўмдан 1 890,5 триллион сўмгача ёки 67,8 фоизга ошди.

Чакана тўловларни туну кун 24/7 режимида амалга оширишга ихтисослашган Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали тўловларни қабул қилувчи ташкилотлар 2019 йилда 30 та бўлса, 2020 йилда 35 тагача кўпайди. Хусусан, коммунал ташкилотлар, бюджет тўловлари, солиқ ва божхона тўловлари, нотариал ҳамда ФҲДЁ тўловлари, давлат хизматлари тўловлари, кадастр хизматлари ва бошқа кўплаб хизматлар учун тўловлар реал вақт режимида амалга оширилмоқда.

– 2020 йилнинг февраль ойида тезкор тўловлар тизими ишга туширилди, – дейди Марказий банк департаменти директори Улуғбек Маҳмудов. – Натижада тадбиркорларга масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тўловларни туну кун 24/7 режимида амалга ошириш имкони яратилди. Шунингдек, сентябрь ойида Молия вазирлиги ғазначилигига бюджет ва солиқ тўловларини ўтказиш ҳамда банкларнинг ссуда ҳисобварақларидан тўловларни амалга оширишга рухсат берилди. Натижада ўтган йилда тезкор тўловлар тизими орқали 128 триллион сўмлик 5,3 миллионта транзакция, жумладан, Ғазначиликка 232 мингдан ортиқ 2 триллион сўмлик бюджет тўловлари ўтказилди.

Қайд этиш керакки, Марказий банк тижорат банклари ва тўлов операторлари билан биргаликда Миллий тўлов тизимлари (HUMO ва Uzcard) инфратузилмасини янада кенгайтириш орқали нақд пулсиз тўловлар ҳажмини ошириш чораларини кўрмоқда. Хусусан, тадбиркорлик субъектларини ҳисоб-китоб терминаллари билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш борасидаги вазифаларнинг бажарилиши назоратга олинди. 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банкларидаги ҳисоб-китоб терминалларининг захираси 137 минг донани ташкил этмоқда.

Ҳудудлардаги чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш шахобчалари ҳамда банк инфратузилмаларига ўрнатилган терминаллар сони 2020 йилда 43,3 минг донага ёки 11 фоизга ошиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига 435,7 минг донага етди. Бунда ҳисоб-китоб терминаллари орқали амалга оширилган транзакциялар 2019 йилга нисбатан 14,1 фоизга ошиб, 81 триллион cўмни ташкил этди.

Шунингдек, тўлов хизматларидан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини таъминлаш, тўлов инфратузилмасини янада кенгайтириш мақсадида банк инфратузилмалари, туризм массивлари, йирик бозорлар, савдо комплекслари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа объектларга банклар 2020 йилда 2 597 дона банкомат ва инфокиоск ўрнатиб, бу кўрсаткич 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, ўтган йилга нисбатан 28,2 фоизга ортиб, 11 800 донага етди.

Ўз навбатида, нақд пулсиз тўлов воситаларини ривожлантириш ва унинг кўламини ошириш борасида кўрилган чоралар натижасида 2020 йилда тижорат банклари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 5,2 миллион дона банк карталари муомалага чиқарилди. Яъни 2019 йилга нисбатан 25,4 фоизга ортиб, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 25,8 миллион дона бўлди.

Марказий банк, давлат солиқ хизмати органлари ва тижорат банклари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи мунтазам равишда барча ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларининг тўлов терминаллари билан таъминланганлиги, улардан самарали фойдаланиш кўникмаларини жойларга чиққан ҳолда ўрганмоқда.

Сайёра Шоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир йилда 5,2 миллион дона банк карталари муомалага чиқарилди