Самарқандда Россиянинг “SIMETRA” компанияси томонидан Самарқанд шаҳри кўчаларининг янги, рақамлаштирилган концепцияси лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

Санкт-Петербург шаҳрида фаолият олиб борувчи мазкур компания Москва, Челябинск, Олма ота, Кишинёв, Краснодар каби шаҳарларда транспорт соҳасида ишлаб тажриба орттирган.

Айни кунларда компания мутахассислари Самарқанд шаҳри кўчалардаги ҳолатни ўрганиб таҳлил қилмоқда. Шаҳари ва унинг атрофидаги 40 километр радиусда жамоат транспорти ҳаракатини тартибга келтириш бўйича режа устида иш олиб бормоқда.

– Самарқанд тарихий шаҳар бўлгани учун ҳам тузилаётган лойиҳаларимиз бошқалардан бутунлай фарқ қилади, – дейди «SIMETRA» компаниясининг етакчи мутахассиси Кристиан Бёттгер. – Қадим шаҳар жамоат транспорти тубдан ўзгариши керак. Турли давлатлардан келаётган сайёҳларга замонавий хизмат турлари ташкил этилмоқда. Жумладан, йўловчи ташиш хизмати ҳам шунга мос бўлиши керак, деб ўйлайман. Жамоатчилик фикрини ўрганиб ҳар томонлама пухта ўйлаб, жорий йилнинг 1 сентябргача режамизни тайёрлаймиз.

Тақдимот чоғида транспорт вазирлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, транспорт бошқармаси масъуллари ҳамда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар вакиллари ўз таклифларини билдирди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия компанияси Самарқанд жамоат транспорти тизимини қайта ташкил этади