Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммаивй коммуникациялар агентлигида бўлган Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокидаги брифингда маълумот берилди.

2021 йил 1 февралдан мамлакатимизда базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм қилиб белгиланган. Шунга кўра, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун фақат герб йиғими 36 минг 750 сўм бўлди.

Туғилганлик ҳақидаги такроран гувоҳнома бериш учун жами 73 минг 500 сўм ундирилади.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани жойига чиқиб, тантанали вазиятда бериш герб йиғими 36 минг 750 сўм ҳамда 122 минг 500 сўм пуллик хизмат ундирилади.

Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан, перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади. Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.

ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади.

Шунга кўра,туман (шаҳар) ички ишлар бўлими – болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга олади.

Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди;

Пенсия жамғармаси бўлими фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради.

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида 2021 йил 1 февралдан, барча вилоят марказларида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун фақат герб йиғими ундирилади