Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари Бухоро вилояти, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Марказий сайлов комиссиясининг “Бухоро вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қўшма мажлисда Марказий сайлов комиссияси котибият раҳбари Худоёр Маматов қатнашди.

Яширин овоз бериш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш бўйича сайлов ўтказилди.

Бухоро вилояти ҳокими, 51-Халқобод округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ботир Комилович Зарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Зариф КОМИЛОВ, Тоҳир ИСТАТОВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ботир Зарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди