Ўзбекистон Миллий архиви Ўрта Осиё бўйича шахсий келиб чиқиш фондларини тўплаш ва тўлдиришда етакчилардан ҳисобланади. Миллий архивларда шахсий келиб чиқиш фондлари 1959-1960 йиллардан йиғила бошлаган.

Ўзбекистон Миллий архивида буюк шарқшунос, тарихшунос олимларнинг ҳаёт йўлини очиб берувчи асосий қимматли манба ҳисобланган 190 дан ортиқ шахсий фонд мавжуд.  

Шулардан бири Ўзбекистоннинг биринчи аёл рассоми Шамсирўй Ҳасанованинг фондидир.  

Шамсирўй Ҳасанова 1917 йил 6 августда Тошкентда ишчи оиласида дунёга келган. Отаси завод ишчиси, онаси уй бекаси ва моҳир каштачи бўлган.

Шамсирўй Ҳасанова Зебунисо бегим номидаги ўрта мактабни битириб, 1931 йили педагогика техникумининг мактабгача таълим йўналишига ўқишга кирди. 1933-1938 йилларда Тошкент рассомчилик техникумида А.Волков, П.Ган ва бошқалардан тасвирий санъат бўйича таҳсил олган.  

Техникумни битириб, ЎзССР Халқ Комиссарлари Совети қошидаги Тасвирий санъат бўлимида назоратчи (инспектор) лавозимида ишлай бошлайди. 1939 йил Рассомчилик кенгаши қошидаги малака оширув курсига ўқишга кирганлиги сабабли назоратчи лавозимидан озод этилади. Курсни битириб, 1940 йил Ўзбекистон давлат санъат музейига дастлаб экскурсовод бўлиб ишга киради. 

Ёш бўлишига қарамай ғайрати ва истеъдодини кўрсатган Шамсирўй Ҳасанова 28 ёшида Ўзбекистон давлат санъат музейига директор этиб тайинланди. Шарқ ва Ғарб санъати усулларининг уйғунлигига интилган, Ўрта Осиё миниатюра мактаблари ва маҳобатли рассомчилик анъаналарини Европа реалистик санъати анъаналари билан уйғунлаштириб, ўзига хос янги ечимга эришган. Фаолияти давомида қатор республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этган.  

Ҳасанова портрет жанрида “Боғбон қиз”, “Автопортрет” ва бошқа асарларни яратган. Ўзбек тасвирий санъатида биринчилардан бўлиб натюрморт жанрини бошлаб берган. Хусусан, унинг “Копток гул”, “Хитой чинниси”, “Мевалар” каби асарлари кўплаб мухлислар орттирган.

Алишер Навоийнинг 500 йиллигига тайёргарлик жараёнида турмуш ўртоғи Чингиз Аҳмаров билан Навоий номидаги театр биносининг фойеси учун ишланган расмларни чизишда иштирок этган.

Айниқса, “Зебунисо бегим”, “Нодирабегим”, “Увайсий”, “Мутриба” каби тарихий портретларда унинг нозик шарқона услуби ўз ифодасини топган. Ҳасанованинг асарлари республика ва чет мамлакатлардаги кўргазмаларда намойиш этилган.  

Бугунги кунда Шамсирўй Ҳасанованинг асарлари республика музейларида сақланмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг биринчи аёл рассоми ҳақида биласизми?