Марказий Осиё ҳудуди Шарқ ренессансининг йирик марказларидан бири сифатида ўрганилади. Бу борада мамлакатимиз олимлари ҳам тадқиқотлар олиб бормоқда ва самарали натижаларга эришаяпти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида бой маданий меросимизни асраб-авайлаб, келажак авлодларга безавол етказишимиз зарурлигини қайд этган эди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Зуҳриддин АЛИМОВ билан суҳбатимиз ўзининг табиий бойликлари билан машҳур бўлган, Тошкент воҳаси хусусида бўлди. Ёш олим ўз тадқиқотлари, ўрганиш, изланиш натижалари хусусида сўзлаб берди:

– Ўзининг табиий бойликлари билан машҳур бўлган, асосий ҳудудларини Тошкент воҳаси ташкил этган қадимги Чоч ўрта Сирдарё ҳавзасида жойлашган, – деди З.Алимов. – Уч томондан Тянь-Шань, Чотқол ва Қурама адирлари билан ўралган воҳа Сирдарёнинг ирмоқлари Чирчиқ ва Оҳангарондан сув ичувчи ҳосилдор ерлари ва боғлари билан шуҳрат қозонган. Тоғолди ҳудудларидаги адирлар, яйловлар йил давомида ҳайдама ва ярим кўчманчи чорвачилик учун қулай шароитга эга бўлган. Чотқол ва Қурама тоғларидаги фойдали қазилмалар конлари олтин ва кумуш, мис ва темир, қимматбаҳо тошларга бой бўлган Яксарт-Сирдарё қадимдан воҳалардаги ўтроқ халқлар ва Буюк даштдаги кўчманчи қабилалар ўртасидаги маданий ва этник алоқаларда воситачи вазифасини ўтаган.

Тошкент воҳаси ҳақида маълумотларни ўзида жам этган IX-XIII асрларда яратилган араб тилидаги тарихий, географик асарларни тадқиқ этиш мобайнида ўша вақтлардаги аҳоли яшаш жойлари, гидронимлар ва топонимларнинг таснифи ишлаб чиқилди. Тошкент вилоятини қамраб олган географик минтақаларда, хусусан, Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқими ҳавзаси, Шош воҳасининг Жанубий ва Шимолий карвон йўлидаги шаҳарлари, тоғли йўллардаги шаҳарлар, Илоқ водийсининг Чирчиқ ва Илоқ дарёлари оралиғидаги шаҳарлар, Бинкат ва Тункат оралиғидаги шаҳарлар ва уларга туташ ҳудудларда юзага келган этник ва маданий жараёнлар ёритилди.

Ёзма манбаларда тилга олинган Харашкат, Дахкат, Арбилах, Жабғукат, Кабарна, Кадок, Фаранкат каби ўрта аср топонимлари конкрет археологик объектлар билан мувофиқ экани исботлаб берилди. Ўрта асрлар Тошкент воҳаси шаҳар ва манзилгоҳларининг Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашуви ва уларнинг тарихий географияси бўйича Шош, Илоқ, Чирчиқ, Бинкат ва Тункат сингари жой номларининг янги тавсифлари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, «Китаб ғарайиб ал-фунун ва мулах ал-уюн» ҳамда Самъонийнинг «Мўъжам аш-шуйух» асарларининг қўлёзма манбаларига асосланиб Тошкент тарихий географиясининг диахрон тавсифи асослаб берилди.

Тошкент воҳаси ҳақида маълумотларни ўзида жам этган IX-XIII асрларда яратилган араб тилидаги тарихий, географик асарлар аниқланди. Фанга маълум бўлмаган асарларнинг қўлёзма манбалари илмий муомалага киритилди.

Географик жанрдаги асарлардаги Тошкент воҳаси ҳақидаги маълумотлар матн жиҳатидан таққосланди ва қиёсий таҳлили амалга оширилди, тадқиқот натижаларига доир хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди. Манбалардаги маълумотларнинг бир-бирига алоқадорлиги, мансублиги ёки ўзига хослигини аниқлаш натижасида Тошкент воҳаси шаҳар ва манзилгоҳларининг Буюк ипак йўли бўйлаб тарихий географиясини комплекс тадқиқ этишга муваффақ бўлинди.

Мавзуни ёритишда асосан араб ва қисман форс ва қадимги туркий манбалар ва археологик манбаларга таянилди. Тадқиқотда қўлланилган манбалар уч гуруҳга бўлинди. Биринчи ва иккинчи гуруҳда ёзма манбалар хронологик жиҳатдан туркумлаштирилди, учинчи гуруҳни эса археологик материаллар ташкил қилди.

IX-XIII асрларда яратилган араб тилидаги манбаларда етиб келган Тошкент воҳаси тарихий географиясига оид бой маълумотларнинг илк бор амалга оширилган тарихшунослик ва тарихий манбашунослик йўналишидаги ушбу тизимли махсус тадқиқоти асосида керакли хулосалар олинди.

Араб тилидаги ёзма ёдгорликларда бизгача етиб келган Тошкент воҳаси тарихий географиясига оид маълумотлар таҳлили уларнинг илмий таснифини яратиш, дастлабки яхлит манбашунослик таҳлилини амалга ошириш ва бу соҳада тадқиқотлар истиқболини белгилаш имконини берди. Умумий манбашунослик материалларимиз асосида тарихий ономастика, жумладан, тарихий топонимия, хўжалик-иқтисодий муносабатлар, этно-маданий жараёнлар, ўрганилаётган минтақада ислом дини ва исломий маданият тарқалиши ва барқарорлашуви каби қатор масалалар бўйича тадқиқотлар учун йўналишлар белгиланди.

Тадқиқотда белгиланган хронологик чегара доирасида манбалар берган тарихий географик маълумотлар минтақада олиб борилган ва бугун ҳам давом этаётган археологик тадқиқотлар натижалари билан солиштирилди. Воҳа тарихий-маданий ҳудудлари бўйлаб манбаларда тилга олинган аҳоли манзиллари ва бошқа турдаги географик объектларнинг тарихий генезисини кузатиш, маълумотларни танқидий қиёсий ўрганиш, тарихий тақдири ва сақланиб қолганларининг кейинги ҳаёти динамикасини тўлиқ тасаввур қилиш, тарихий жараёнлар узлуксизлиги, узвийлигини тушуниш имконини берди.

Тадқиқот манбаи қилиб олинган 16 қўлёзма қаторида шу кунга қадар фанга номаълум муаллиф қаламига мансуб «Китаб ғарайиб ал-фунун ва мулах ал-уюн» номли асар тадқиқот доирасига олиб кирилди. Ундаги тарихий географик маълумотлар илк бор илмий таҳлил қилинди.

Абу Саъд ас-Самъонийнинг «Мўъжам аш-шуйух» асарининг қўлёзмаларидаги Тошкент тарихий географиясига оид маълумотлар биринчи маротаба тадқиқ этилди ва классик араб географлари асарларидаги минтақа бўйича маълумотлар билан солиштирган ҳолда ҳудуд тарихий географиясининг яхлит манзарасини шакллантиришга жалб этилди. Хусусан, минтақада ислом таълимоти тарқалишига хизмат қилган уламолар тарихига оид маълумотлар таҳлил доирасига олиб кирилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Шош-Илоқ воҳаси тарихий топонимикаси ва манбаларда келтирилган манзиллар тарихий топографияси бўйича махсус тадқиқот режалаштириш мақсадга мувофиқдир. Ҳудудларнинг этно-маданий муносабатлари тарихи бўйича тадқиқот яратиш зарурати сезиляпти. Зеро, бу ҳудуд Евросиё хўжалик-маданий минтақаси ва азалий ўтроқ деҳқончилик ва урбанистик маданият чегараларида жойлашган.

Мамлакатда, хусусан, Тошкент воҳасида туризмни ривожлантириш мақсадида тарихий қадамжолар ва шаҳар манзилгоҳлари ҳақида маълумотларни янгилаш ва янада бойитишда тадқиқот натижалари, манбалар асосида тайёрланган тавсифлардан фойдаланиш керак бўлади.

Барно МЕЛИҚУЛОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент воҳаси тарихи араб тилидаги манбалар асосида ўрганилмоқда