Янги ташкил этилган туман судига раис тайинланди
Президент фармони билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди ташкил этилган эди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур судга раис тайинланди.
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Баҳром Абдулбакиевич Ташпўлатов (судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига) Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди раиси этиб тайинланди.
ЎзА