Фарғона вилоятидаги сектор раҳбарлари аҳоли билан ишлашда “маҳаллабай” тизимини яратиш ишларида фаол қатнашмоқда. Вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Қосимов Данғара туманидаги энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланган “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳоли ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида 20 нафар камтаъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 нафарига тикув машинаси берилди. 3 нафар муҳтожларга ногиронлик аравачаси ҳамда 2 нафарига сиҳатгоҳларга бепул йўлланма ажратилди. Ҳудуднинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.

Маҳалла гузарида аҳолини маданий дам олишлари учун таниқли санъаткорлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Маҳалла ҳудудида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида 7 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди, 10 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

Маҳалладаги ҳар бир хонадонга кирилиб, аҳолининг муаммоларини ўрганилмоқда. Вилоят прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан туманда олиб борилаётган ўрганишлар давомида Оқтепа маҳалласида 46 та эски таянч бетонлар янгисига алмаштирилиб, 1 та янги трансформатор ўрнатилиши натижасида 300 дан ортиқ хонадонни электр энергияси таъминоти яхшиланди. Эҳтиёжманд оилаларнинг 20 тасига суюлтирилган газ балонлари тарқатиб берилди.

Шунингдек, 4,4 км узунликда ичимлик сув тармоғи тортилиши, бир дона сув минораси ҳамда сув насоси ўрнатилиши натижасида 205 та хонадонларда яшовчи 800 дан ортиқ фуқаролар ичимлик суви билан таъминланди. 980 метр масофадаги кўчалар шағаллаштирилди.

Вилоят прокурори ташрифи давомида кўчма дорихона, кўчма кутубхоналар ташкил этилди ҳамда ҳудуддаги жами 47 нафар хомиладор аёллар тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 13 нафарига бепул дори маҳсулотлари берилди.

Вилоят прокурори “Темир дафтар”га киритилган Х.Назированинг хонадонида бўлди. Оила кам таъминланганлиги сабабли оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, хонадон эгаси Х.Назировага ҳордиқ чиқариш учун сиҳатгоҳга бепул йўлланма берилди, қизи туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва кўмир олиб берилди, уйини таъмирлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Шунингдек, “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Қўчқорованинг хонадонига ҳам борилиб, унга уй-жой қуриб бериш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоят прокурори “маҳаллабай” асосида ишламоқда