Маҳаллани одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилмага айлантириш борасида жиддий қадамлар ташланди. Унинг ваколатлари янада кенгайди, иш услублари ҳам бугун ўзгариб бормоқда. Ҳар қандай масала маҳаллада ҳал бўлади, зеро, кўпчилик билан кенгашиб иш юритишнинг самараси беқиёс.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Юқорида ўтириб ишлаш, турли дастурлар ишлаб чиқишнинг даври ўтди. Ахир ҳудуднинг имкониятларини, иссиқ-совуғини билмаган киши унинг тараққиётини қандай белгилай олади. Илк бор ҳаётга татбиқ этилаётган “маҳаллабай” тизимига кўра, энди туман-шаҳарлардаги иқтисодий комплекс ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилиб, ўз соҳасига доир масалаларни ҳал қилиб боради.

Айни кунларда Фарғона вилоятида тажриба сифатида аҳоли билан ишлашда мазкур янги тизимни жорий этиш ишлари бошланди.

Вазирлик ва тармоқлар, банклар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятдаги мавжуд 1 минг 41 маҳаллада ўрганишлар олиб бориб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлмоқда. Шунингдек, ҳудудга бириктирилган иқтисодий комплекс ва банклар вакиллари хонадонма-хонадон юриб, одамларнинг муаммоларини тинглаяпти. Маҳалланинг ўсиш нуқталарини аниқлаб, иқтисодий ривожлантириш чораларини ишлаб чиқмоқда.

Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, аскарият аҳоли касб-ҳунарда етарли малакага эга эмас. Шу боис ишсизлик даражаси ортиб, ёшларимиз ҳаётда ўз ўрнини топишида қийинчиликларга дуч келаётгани, айни ҳақиқат. Бунинг ягона йўли – ўқитиш.Шунинг учун жойларда аҳолини касб-ҳунарга ўргатишга, тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қува туманидаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинида 45 минг 875 та хонадон бор. 261 мингдан ортиқ аҳолининг 11 фоизини ишсизлар ташкил этмоқда. Аксарият маҳаллаларда одамлар кўчатчилик, гулчилик, анорчилик билан шуғулланади. Шунингдек, кейинги йилларда тадбиркорлар сафи янада кенгаймоқда. Хўш, аҳоли билан ишлашда “маҳаллабай” тизимини жорий этиш қандай олиб борилмоқда?

Маҳалла раислари ва ўринбосарларига амалий ёрдам бериш мақсадида уч поғонали ишчи гуруҳлар бириктирилди.Улар томонидан бугунги кунга қадар 388 та хонадонлар ўрганилди.

“Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказининг фаолиятига кўп бўлмади. Ҳозирда пазандачилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, тикувчилик йўналишида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”даги 63 нафар аҳоли ўқитиляпти. 40 нафари эса ўқишни тамомлаб, уларга сертификатлар берилди. Айни кунларда уларнинг барчаси иш билан банд бўлди.

[gallery-980]

Дилнавоз Фармонова “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари” рўйхатида туради. Мактабни тамомлагандан бери уйда ишсиз ўтирибди. Маҳаллада олиб борилган ўрганишлар натижасида Дилнавозда ҳунар ўрганиш истаги борлиги маълум бўлди. Шу боис бугунги кунда мазкур марказнинг пазандачилик йўналишида таҳсил олмоқда.

-Уйимиз бозорга яқин, - дейди Дилнавоз.- Пишириқлар тайёрлашни ўрганяпман. Марказда барча шароитлар бор, стипендия ҳам бериляпти. Ўзим шунга қизиқаман. Субсидия олиб, цех ташкил қилмоқчиман.

“Сойгузар” маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан 15 километр узоқликда жойлашган. Ҳудуд “қизил” тоифага киритилган бўлиб, бугунги кунда унинг “ўсиш нуқталари” аниқланиб, алоҳида дастур тайёрланади. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдумухтор Халиловнинг айтишича, 386 та хонадондаги аҳоли томорқачилик билан банд. Саноат корхоналари умуман йўқ. Шу боис бу ерда бўш турган собиқ мактаб биноси ҳудудида кичик саноат зонасини ташкил этиш ишлари бошланган. Ҳозирга қадар кўчатчилик, сабзавотчилик, ҳунармандчилик ёки бошқа ишлаб чиқариш имконияти мавжуд ўндан ортиқ ўсиш нуқтаси аниқланди. Биргина 71 та хонадон иссиқхона ташкил этиб, мавсумий гуллар ва сабзавотлар етиштириш таклифини билдирмоқда.

Ғайратжон Султонов маҳалланинг ёш тадбиркори. У “Водий турфа гуллари” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этган бўлиб, гулчилик билан шуғулланади. Ҳозирда бу ерда 60 нафар қишлоқ ёшлари иш билан таъминланган. Бу йигит буюртма асосида аҳолига гулларнинг куртагини бериб, етиштирилган кўчатни яна сотиб олади. Қишлоқдошлари бундан яхши даромад олади. Ғайратжон эса гуллар кўчатларини Польша, Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиб келмоқда. Жорий йил январь ойининг ўзида 140 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди.

Республика ишчи гуруҳ аъзолари “маҳаллабай” ўрганишлар асосида бу тадбиркор билан мулоқот қилди, режалари билан танишди. Тадбиркор корхонасини кенгайтириб, гулчиликни янада ривожлантириш мақсадида 5 миллиард сўм кредит зарурлигини билдириб ўтди. Унинг масаласи ижобий ечим топди. Маҳалласидаги кичик саноат зонасидан жой ажратилди ҳамда “Ипотека банк” томонидан кредит бериладиган бўлди. Бу билан эса яна 50 нафар ёшлар бандлиги таъминланади.

Бундан ташқари, тумандаги собиқ 10 -мактаб биносида “Улуғ Имрон” масъулияти чекланган жамияти томонидан ижара асосида ташкил қилинган тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, йил бошида 120 нафар иш ўринлари яратилган. Мазкур корхонанинг бир талай муаммолари бор. Электр-энергия узлуксиз таъминланиб, мактабнинг бўш турган бино-иншоотларини баланс қийматида бўлиб тўлаш шарти билан берилса, лойиҳага кўра 4,5 миллиард сўм инвестиция киритиш шарти билан қўшимча тўқув ва бичув цехларини ташкил этиш ҳисобига 200 дан зиёд янги иш ўринларини ташкил қилиш истагини билдирмоқда.

Мухтасар айтганда, ҳар бир маҳалланинг даромад манбаи, “ўсиш нуқтаси” бор. Уйма-уй юриб, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш орқали аҳолини ҳаётдан рози қилишга эришиш мумкин. Зеро, маҳаллада истиқомат қилаётган ҳар бир юртдошимиз иш билан банд бўлса, даромад манбаи таъминланса, улуғвор мақсадларга дадил қадам қўя оламиз. “Маҳаллабай” тизимининг жорий этилиши шу жиҳатлари билан аҳамиятлидир.

М.Сулаймонов,  М.Қодиров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳаллабай” ишлаш тизими қандай самара беради?