Ватанимиз тарихидаги 11 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1411 йил (бундан 610 йил олдин) – Мирзо Улуғбекнинг васийи (оталиғи) амир Шоҳмалик қачонлардир Амир Темур қўшинида ўзига сафдош бўлган, кейинчалик темурийларга қарши исён кўтарган Шайх Нуриддинга қарши жангга чиқди. Иккала лашкар Сирдарённг ўнг тарафида, Ясси ёнида жойлашган йирик ўрта аср шаҳри Сабронда бир-бирига юзланди, лекин жанг бўлмади. Музокара пайтида Шайх Нуриддин ҳийла билан ўлдирилди. Улуғбекнинг хавфли душмани шу алфозда тугатилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Амир Темур ва Шоҳрух салтанатида хизмат қилган донгдор амир Шоҳмаликни Соҳибқирон ёшлигидан тарбиялаган, унга ҳарбий салоҳиятни ўргатган эди. У Соҳибқироннинг кўплаб юришларида жасорат кўрсатган. Амир Темур Ўтрор шаҳрида вафот этган пайтда Шоҳмалик унинг ёнида бўлган ва охирги васиятларини бевосита эшитган. Соҳибқироннинг жасади жойлашган тобут, оиласи, невараларини Ўтрордан Самарқандга олиб келишда бош бўлган.

Амирзода Шоҳрух 1409 йилда маркази Самарқанд бўлган Мовароуннаҳрни тўла ўз ихтиёрига олгач, уни ўн беш ёшли ўғли Улуғбекка суюрғол қилди ва Улуғбек ҳали ёш бўлгани сабабли, мамлакат ишларини бошқариб туришга Шоҳмаликни мутасадди қилиб қолдирди. Мазкур тадбирдан Улуғбекнинг кўнглига малоллик келганини билган Шоҳрух бироз вақтдан сўнг, 1411 йилда Шоҳмаликни Хуросонга чақириб олди.

Шайх Нуриддин ҳақида сўз юритадиган бўлсак, Темурнинг энг кўзга кўринган амирларидан бири ва Шоҳмаликнинг жанговар сафдоши бўлмиш Шайх Нуриддин Шоҳрух ва Улуғбекнинг ҳокимлигини тан олмайди. Ўша пайт у Сирдарёда бўлиб, бу ердан мўғуллар билан биргаликда Улуғбекка қарши кураш олиб боради. Шоҳ Малик у билан курашда бир неча бор мағлубиятга учрайди. Ҳақиқий катта жанглар 1411 йили юз беради. Шоҳмалик найранг ишлатиб Шайх Нуриддинни қатл қилишга муяссар бўлади.

1921 йил (бундан 100 йил олдин) – Бухоро республикаси Кобулга Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг таниқли намоёндаси, давлат арбоби ва дипломат, асли андижонлик Абдураҳим Юсуфзода раҳбарлигида элчилар жўнатди. У 1921–1922 йилларда Бухоро республикасининг Афғонистондаги элчиси сифатида фаолият юритди.

1923 йил (бундан 98 йил олдин) – Туркистон республикаси Маориф халқ комиссарлиги қошида Бош вақф бошқармаси ва унинг бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг тепасида давлатдан маош оладиган шахслар қўйилиб, уларга вақфларни сақлаш, кенгайтириш ва ҳатто янги вақфлар ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 1923 йилда Мунаввар қори Абдурашидхонов Бош Вақф Бошқармасининг аъзолигига сайланган эди. Бу вазифани ҳам сидқидилдан бажарган Мунаввар қори вақф бошқармасининг асосий эътибори асосан маориф ва маданият ишларига қаратилганини ўзининг “Бош вақф идорасининг бир йиллик ҳисоби”да аниқ кўрсатиб ўтган эди. Унда кўрсатилишича, “бош вақф идораси ўзининг таъминоти учун маҳаллий шуъбаларнинг умумий даромадидан “10 фоиз” олиб, қолган “90 фоизини маҳаллаларнинг ўзида маориф ва маданият ишларига сарф бўладир”. Вақф идорасининг 1923 йилдаги бутун даромади 6 миллион 529 минг 652 сўмни ташкил этган эди.

1943 йил (бундан 78 йил олдин) – физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Толиб Мўминов таваллуд топди.

1966 йил (бундан 55 йил олдин) – Тошкентда Ҳиндистон давлат ва сиёсат арбоби, Ҳиндистоннинг иккинчи Бош вазири Лаъл Баҳодир Шастри вафот этди (таваллуди 1904 йил). Тошкентда Шастрига атаб ҳайкал ўрнатилган.

1996 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Парижда «Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг равнақи» ҳафталигини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1999 йил (бундан 22 йил олдин) – Самарқандда француз ва инглиз тилларида Парижда нашр этилган “Самарқанднинг мовий олтини” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб муаллифи – Темурийлар даври тарихи ва маданияти тадқиқотчилари Ассоциациясининг бош котиби Фредерик Бессанд.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темурнинг собиқ саркардалари нега ўзаро қилич кўтарган эди?