22 декабрь – йилнинг энг қисқа куни ва энг узоқ туни ҳисобланади. Айнан шу куни сайёрамизнинг асосий энергия манбаи бўлган қуёш ерга энг кам ёруғлик ва иссиқлик узатади. Табиатдаги ушбу ҳодиса инсон ҳаёти ва хўжалик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Совуқ кучаяди, тунлар узаяди, энергия сарфи йил давомида энг юқори нуқтага чиқади. Электр энергияси, иссиқлик ва ёруғликка бўлган эҳтиёж кескин ортади. Шундай бир кунда энергетика соҳаси ходимларининг касб байрами нишонланиши рамзий маънога эга бўлиб, замонавий цивилизациянинг энергияга қанчалик боғлиқ эканини эслатади.

22 декабрь энергетиклар касб байрами сифатида Украина, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон каби бир қатор МДҲ мамлакатларида нишонланади. Дастлаб, энергетиклар куни декабрь ойининг учинчи якшанбасида нишонланган. Масалан, Қозоғистонда ҳозиргача ушбу анъана сақланиб қолган. Бироқ 1980 йилдан қабул қилинган расмий қарор билан байрам 22 декабрга кўчирилди.  

Бугунги кунда энергетикасиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Ёруғлик, иссиқлик, алоқа, транспорт, ахборот технологиялари, тиббиёт буларнинг барчаси барқарор энергия таъминотисиз ишламайди. Айниқса, йилнинг энг совуқ ва қоронғи даврида энергетика ходимларининг масъулияти янада ортади.

Дилдора Дўсматова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
22 декабрь – Энергетиклар куни