13-17 январь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан 21-Халқаро Жаутиков Олимпиадаси бўлиб ўтди.
Дунёнинг 20 мамлакатидан 700 га яқин ўқувчи иштирок этган ушбу олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси катта муваффақиятга эришди.
Ўзбек ёшлари 2 та олтин, 5 та кумуш, 12 та бронза – жами 19 медални қўлга киритди.

Хусусан, математика фанидан “Artel Technical School” нодавлат таълим муассасасининг 11-синф ўқувчиси Aсадбек Бобоқулов ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси Элбек Зоҳиджонов олтин медалга сазовор бўлди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилги 20-Халқаро Жаутиков Олимпиадасида жами 14 та медалга сазовор бўлган эди.
Н.Усмонова, ЎзА