Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш, бу орқали иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

2026 йил ҳосили учун 200 минг тоннадан ортиқ уруғлик дон жамғарилди. 2025 йил пахта ҳосили учун 875,6 минг гектар ер майдонларига ғўзанинг 95 та навлар етиштирилди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь – сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 8,4 миллион тонна дон ва дуккакли дон экинлари етиштирилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11,2 фоизга ўсган.

2026 йил ҳосили учун 16,7 минг тонна уруғлик “тиндирилган уруғлик” сифатида сақланмоқда. Келгуси йил ҳосили учун 200 минг гектар майдонга уруғлик чигит экиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, жорий йилда “Е-уруғ” дастури орқали 130 та туманда 2026 та субъект, илмий тадқиқот институтлари ҳамда хусусий уруғчилик хўжаликлари томонидан жами 81,8 минг гектар майдонларда уруғлик пахта етиштириш учун танлаб олиниб, уруғлик пахта етиштирилди.

Шундан маҳаллий навлар 65,4 минг гектар, хорижий навлар 15 минг гектарни ташкил этмоқда.

Апробация натижаларига кўра, яроқли деб топилган 1596 та субъект томонидан 58,2 минг гектар майдондан 84,4 минг тонна уруғлик пахта, шундан 73,9 минг тонна маҳаллий, 10,5 минг тонна хорижий уруғлик пахта хом ашёси жамғарилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йил ҳосили учун 200 минг тоннадан ортиқ уруғлик дон жамғарилди