Маълумки, “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнларига 11 мартдан старт берилди ва 20 март куни соат 23:59га қадар давом этади. Халқимизнинг оғирини енгил қилаётган, кўплаб муаммолар ечимига хизмат қилаётган ушбу халқчил лойиҳа йилдан-йилга такомиллашиб, инсонларни давлатдан рози бўлишларига сабаб бўлмоқда.

Бу йилги жараёнларда қандай ўзгаришлар рўй берди? Овоз бериш тартиб-қоидалари, аҳолидан келиб тушган лойиҳалар ва уларга ажратилган маблағлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги етакчи мутахассиси Улуғбек Чориев билан суҳбатлашдик.    

- Айтингчи кейинги йилларда “Ташаббусли бюджет”жараёнларида нималар ўзгарди?  

- Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 13 январдаги 34-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан бир қанча ўзгаришлар киритилди. Эндиликда “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ҳар қандай хизмат автомашиналарини харид қилиш таъқиқланди. Бундан ташқари жойларда светофорлар, радар ҳамда камералар ўрнатиш билан боғлиқ лойиҳаларни ҳамда “Ташаббусли бюджет” жараёнларида иштирок этиши мумкин бўлган ижтимоий объектларнинг раҳбар ходимлари учун раҳбар хонасига жиҳозлар харид қилиш бўйича чекловлар киритилди. Мақсад жойлардаги инфратузилма лойиҳаларининг қамровини кенгайтириш.  

Бундан ташқари “Ташаббусли бюджет” жараёнига ажратилаётган маблағлар бўйича ҳам ўзгаришлар киритилди. Аввалги йилларда туман ёки шаҳарнинг молия йили учун тасдиқланган бюджет параметрларининг камида 5% “Ташаббусли бюджет” жараёнларига йўналтирилаётган эди.  

2025 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнлари учун туман-шаҳарларнинг аҳоли ва маҳалла сонидан келиб чиқиб, маблағлар тақсимланиши белгиланди. Ҳар бир шаҳар-туманнинг камида 10та лойиҳа ёки максимал 30тага етадиган маблағни ажратилиши белгилаб берилди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OeABGyho2C4" title="2025 yilgi “Tashabbusli budjet” loyihalari va ovoz berish jarayonlarida nimalar o‘zgardi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг сўмни ташкил этади. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига ажратиладиган маблағнинг максимал қиймати бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошиб кетмаслиги лозим.  Бу миқдор 1.5 млрд сўмни ташкил этадиган бўлса ҳар бир туман-шаҳарда 15 миллиарддан 45 миллиардгача маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.   

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари ва овоз бериш жараёнларида нималар ўзгарди? (+видео)