Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор 1920 йил 23 декабрда Фарғона шаҳрида таваллуд топган.

Ўрта Осиё Давлат университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини Андижон педагогика институтида ўзбек адабиёти кафедрасининг мудирилигидан бошлайди.  

У мамлакатимиздаги марказий газета-журналларида бўлим мудири, масъул котиб, “Шарқ юлдузи” журналида бош муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси котиби сингари масъул лавозимларда фаолият юритди. “Гулистон” журнали ҳамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бош муҳаррирлик қилди.

У “Опа-сингиллар”, “Туғилиш”, “Давр менинг тақдиримда”, “Чинор” романлари, бир қатор қисса, ҳикоя ва драмалари, кузатувларга асосланган фалсафий лирикаси, жаҳон адабиёти намуналаридан бадиий юксак таржималари билан ХХ аср ўзбек адабиётига катта ҳисса қўшган сўз санъаткоридир.

Лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон Асқад Мухтор 1997 йил 17 апрель куни вафот этган.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.  

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.  

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru  

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37  

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун