Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган халқаро ва маҳаллий ҳамкорлик давом этмоқда.

АҚШнинг Шимолий Джоржия университети билан онлайн видео мулоқот ўтказилди. Томонларнинг бу галги онлайн учрашувида икки томон раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Учрашувда кадрлар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, ҳамкорликнинг биринчи босқичида АҚШнинг Шимолий Джоржия университети профессорлари билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларининг лидерлик компетенцияларини ошириш ва мактабларда STEM фанларни жорий этишда раҳбарнинг ҳиссасини оширишга, уларнинг психологик барқарорлигини таъминлашга қаратилган 10 ҳафталик масофавий малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишилди.

Мазкур курслар 2021 йилнинг 18 январидан 1 мартга қадар давом этиши режалаштирилган бўлиб, курс давомида АҚШлик мутахассислар Ўзбекистонга ташриф буюриши ва таълим муассасаси раҳбарлари томонидан ўзлаштирилаётган контентнинг мактабларга тадбиқ этилишида ҳамкорлик қилиши белгиланган.Ушбу курсда аввалига инглиз тили билим даражаси юқори бўлган 25 нафар мактаб директори қатнашиши белгилаб олинди.

Лойиҳа якунида курсларнинг самарадорлиги таҳлили ижобий натижаларни кўрсатса, давлат тилига таржима қилиниб, кенгроқ аудиторияни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилдан АҚШ мутахассислари мактаб директорларини ўқитишда қатнашади