Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевнинг 2020 йил 2 декабрдаги буйруғи билан Анваржон Набижонович Тўйчиев Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда ҳозирга қадар фаолият юритиб келган Шокиржон Аҳмедович Қорабоевнинг ўрнида иш бошлади.

Янги бошлиқ вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов томонидан шаҳар-туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, вилоят федерациялари ва спорт мактаблари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда тизим жамоасига таништирилди. Бошқарма бошлиғига вилоятда жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини ошириш, спортни соғлом турмуш тарзини қарор топтиришнинг муҳим омили эканлигини кенг тарғиб этиш вазифаси топширилди.

Анваржон Тўйчиев 1984 йил 5 май куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2007 йили Наманган Давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида маънавий ахлоқий ва спорт бўлими мутахассиси сифатида бошлаган. 2017 йилга қадар 14 йил мобайнида вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида турли масъул вазифаларда иш олиб борган. 2017-2020 йилларда у Наманган вилояти ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича котибияти мудири, Наманган шаҳар педагогика коллежи директори лавозимларида меҳнат қилган.

Анваржон Тўйчиев 2020 йил 27 февраль кунидан буён Наманган хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди