Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)нинг татбиқ этилиши ҳисобнинг ягона усулларини қўллаш орқали компанияларни ички бошқарув тизимини такомиллаштириш, манфаатдор томонларга корхонанинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумот бериш ва компаниянинг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Компанияларнинг халқаро бозорларга чиқиши, шунингдек, салоҳиятли инвесторларни жалб қилишда МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади ва у ҳаётий заруратга айланиб бормоқда.

МҲХСни қабул қилиш ва унга мувофиқ ҳисобот тақдим этиш глобал бозорда ягона молиявий ахборот алмашиш муҳитини яратади. Бу жараён ўз навбатида, ахборот шаффофлиги, ҳисобдорлик ва иқтисодий самарадорликнинг ошишига хизмат қилади. Шунингдек, МҲХС қўлланиши бозор ликвидлиги яхшиланиши, капитал бозорларининг ривожланиши, қимматли қоғозлар бозорларида савдолар кўламининг кенгайиши, хорижий инвестицияларнинг миллий бозорга кириб келиши ва инвесторларни ҳимоя қилишнинг такомиллашишига олиб келади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу ижобий натижаларга эришиш учун МҲХСни миллий бозорда самарали татбиқ этиш чора-тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади.

МҲХСни татбиқ этиш бўйича Европа давлатларининг тажрибасини ўрганиш ва ушбу жараёндаги муаммолар ва истиқболларни адолатли баҳолаш Ўзбекистондаги компанияларнинг МҲХСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш жараёнига ўтиш даврида катта имконият ҳисобланади.

МҲХСга ўтишда дастлабки қадамлар

МҲХСга ўтиш бўйича ислоҳотларнинг бошланишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши катта туртки бўлди. Мазкур қарор билан банклар томонидан МҲХС асосида ҳисоботлар тайёрлашга ўтиш ва халқаро кредит рейтингларини олиши бўйича устувор йўналишлар белгилаб берилди.

Республикамизда илк бор 2013 йилда Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари миллий ассоциацияси (ЎзБАМА) тегишли давлат органлари ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда МҲХС стандартларини ўзбек тилига таржима қилди. Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Молия вазирлиги, Марказий банк ва йирик аудиторлик ташкилотлари “Кўриб чиқиш комиссияси” аъзолари сифатида таржима жараёнида қатнашди. 2013 йилдаги МҲХС хужжатлари таржимаси якунланган бўлса-да, кейинчалик улар МҲХС фонди томонидан киритилган доимий ўзгаришлар бўйича янгилаб борилмади. Бунга асосий сабаб сифатида уларга талаб ва эҳтиёжнинг пастлиги ҳамда МҲХС ҳужжатларининг қонун ҳужжатлари билан тан олинмаганлигини кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва аудит ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши белгиланган эди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўша даврда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳисобчи, солиқ ва молия мутахассисларининг кўпчилик қисми МҲХС бўйича етарли билимга эга эмас эди. Бунинг устига МҲХС хужжатлари ўзбек тилида қўллаш учун доимий янгиланган версияси тақдим этилмади. Натижада, кўпчилик компаниялар МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун аудиторлар ва бошқа ташқи экспертларни ёллашга мажбур бўлди. Бунинг оқибатида ўтган 2015-2018 йилларда мамлакатимизда МҲХСларни амалий қўллаш тажрибаси пайдо бўлмади.

МҲХСга ўтишнинг янги босқичи

Президентимизнинг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори МҲХСга ўтишнинг янги босқичини бошлаб берди. Мазкур қарор билан 2021 йилдан бошлаб МҲХСга ўтиши керак бўлган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди ва шу рўйхатда белгиланган ташкилотларнинг бухгалтерия хизмати бўлимида МҲХС кўникмасига эга бўлган камида учта сертификатланган мутахассис бўлиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу қарорнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири шуки, бу МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасида тан олиниш масаласини ҳал қилиб берди. МҲХС ҳужжатларининг тан олиниши ва уни қўллайдиган компанияларнинг белгилаб берилиши, ушбу компания ҳисобчи ва молия мутахассисларидан ўз малакаси устида доимий ишлаши ва масъулиятни жиддий ҳис этишини талаб этади.

МҲХСга ўтиш бўйича ижобий жиҳатлар ва қийинчиликлар

Шуни унутмаслик керакки, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишда қийинчиликлар бўлиши табиий ҳолат. Энг муҳими, ушбу қийинчиликлар ортидан эришиладиган фойдали жиҳатларни тасаввур қилиш муҳим саналади.

МҲХСга ўтишнинг сўнгги 15 йилида Европа, қолаверса, жаҳон тажрибасига асосланиб, қуйидаги ижобий жиҳатларни кузатиш мумкин:

Биринчидан, ахборот шаффофлигини ошириш – шаффофлик хусусияти сифатли молиявий ахборот ва халқаро даражада қиёсланувчанликни таъминлайди. Бунинг натижасида инвесторлар ва бошқа бозор қатнашчилари асосланган иқтисодий қарорлар қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Иккинчидан, ҳисобдорлик ошиши – бу хусусият инвесторлар ва компания бошқарувчилари ўртасидаги молиявий ахборот етишмовчилигини камайтиради. Натижада инвесторлар ўз сармояларининг самарали бошқаруви бўйича тўлақонли ахборотга эга бўлади.

Учинчидан, иқтисодий самарадорлик ошиши – ягона молиявий тилдаги ҳисоботларни таҳлил қилиш асосида, инвесторлар капитални халқаро миқёсда йўналтириш ва рискларни камайтириш имкониятларига эга бўлади.

Тўртинчидан, бозор ликвидлиги яхшиланиши ва капитал сарфининг пасайиши – молиявий ахборотларнинг батафсил ёритилиши ва халқаро даражада қиёсланувчанлик бозор ликвидлигини оширади ва компаниялар учун миллий ва хорижий капитал жалб этиш сарфларини камайтиради.

Бешинчидан, капитал бозорларининг ривожланиши ва қимматли қоғозлар бозорларида савдолар кўламининг кенгайиши – бўш капитал маблағларидан самарали фойдаланиш ва иқтисодиётнинг турли соҳалари зарур капитал билан таъминланиши, капитал бозорларининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, қимматли қоғозлар бозорининг муайян мамлакат ичида шаклланиши ва савдолар кўпайиши иқтисодий ривожланишнинг жадаллаштириш омили ҳисобланади. Бунда МҲХС асосидаги ҳисобот маълумотлари капитал бозор иштирокчилари учун асосий ва ишончли ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади.

Олтинчидан, хорижий инвестицияларнинг миллий бозорга кириб келиши ва инвесторларни ҳимоя қилишнинг такомиллашиши – миллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва рақобатбардошлиги, авваламбор, хорижий инвестицияларни жалб этиш заруриятини юзага келтиради. Бунинг учун миллий бозорда хорижий инвесторларга ижобий инвестиция муҳити яратилиши ҳамда инвесторлар ҳуқуқлари ҳимояланган бўлиши лозим. МҲХСнинг капитал бозор қатнашчилари томонидан қабул қилиниши ва унга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботлар очиқ эълон қилиниши ушбу жараёнларни тезроқ амалга ошириш имкониятини беради.

Еттинчидан, молиявий таҳлилчилар прогнозларидаги аниқлик – молиявий ахборотнинг сифати ва қиёсийлигини таъминлайдиган муҳит молиявий таҳлилчилар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва прогнозлаш таҳлиллари сифатини оширади. Ушбу таҳлиллар капиталнинг самарали бошқаруви ва келгусида капитал жалб этилиши ёки тақсимланиши бўйича тўғри иқтисодий қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади.

МҲХСга ўтиш натижасида эришиладиган амалий афзалликлар

МҲХСга ўтиш натижасида эришиладиган амалий афзалликлар қуйидагилардан иборат:

– Активларни баҳолашнинг бозор механизмлари – амалда активлар ва мажбуриятларнинг дастлабки қиймати ва унинг жорий бозор қийматидан фойдаланиш инвестор учун ҳам ташкилотнинг ўзи учун ҳам самарали қарорлар қабул қилишга ёрдам беради;

– молиявий инструментларни қўллаш қулайлиги – МҲХС ҳужжатлари замонавий бизнес йўналишлари ва операцияларни акс эттириш усулларини етарли даражада тез-тез қайта кўриб чиқилиши мамлакатда молиявий инструментлардан фойдаланиш имкониятларини оширади;

– Активлар қадрсизланишини ўз вақтида акс эттириш – амалдаги ҳисоб стандартлари активлар қадрсизланиши риски бўйича чоралар кўришни талаб этмайди. Натижада йирик компанияларда активлар суммасининг ошириб кўрсатилиш рискини юзага келтиради. МҲХС стандартлари бундай рискларнинг олди олиниши учун зарурий талабларни қўяди;

–Шартли актив ва баҳоланган мажбуриятлар бўйича аниқ кўрсатмалар – фойдаланувчилар тўғри қарор қабул қилишлари учун нафақат ҳужжатларга асосланган операциялар тўғрисидаги ахборот, балки келажакда содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар оқибатини жорий ҳисоботларда акс эттириш ҳам муҳим аҳамият касб этади;

– Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар тузиш – кўпчилик йирик компаниялар ўзининг таркибига кирувчи корхоналарни ҳисобга олган ҳолда жамлама ҳисоботларни тузмоқда, лекин уларни тузишда замонавий консолидациялаш механизмларини ҳисобга олмаслиги, ушбу компаниялар гуруҳининг ҳақиқий аҳволи кўринмай қолишига сабаб бўлмоқда. МҲХС бўйича консолидациялашган ҳисобот молиявий ҳисоботнинг алоҳида махсус таркибий қисми ҳисобланади ва унга нисбатан махсус талаблар мавжуд.

МҲХСга бағишланган конференция: иштирокчилар билан очиқ мулоқот

Тошкент Молия институтида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари: имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида онлайн ўтказилган конференцияда педагог, талаба ва мутахассислар ўртасида қисқа сўровнома ўтказилди. Бу сўровноманинг натижаларини қуйидагиларда кўриш мумкин: 

  1. МҲХС хужжатлари қўлланишга тайёр бўлганда, сиз уларни қайси тилда фойдаланишни афзал кўрасиз?

Ушбу сўровнома натижасидан кўринадики, МҲХСни ўзбек тилида қўллаш ва ўрганиш учун жуда катта талаб бор. Шунга асосан миллий бозорда жаҳон стандартига жавоб берадиган МҲХС бўйича юқори сифатли ўқув адабиётлари ва амалий қўлланмаларнинг яратилиши мақсадга мувофиқ. Ўқув адабиётлари масаласида хорижий тажрибага асосланган ҳолда, МҲХС бўйича малакали педагог кадрларга эга нуфузли олий таълим муассасалари шундай адабиётлар яратиш тизимини йўлга қўйиши лозим. Бундай лойиҳалар тегишли вазирликлар, манфаатдор йирик ташкилотлар ҳамда хорижий донорлар томонидан ажратиладиган грантлар асосида амалга оширилиши мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, бу лойиҳаларнинг муваффақиятли бажарилиши нафақат иштирокчиларнинг(педагог кадрлар, талабалар ва мутахассислар) МҲХС бўйича молиявий саводхонлигини оширади, балки хорижий молия институтларининг минтақада қулай инвестиция муҳити яратилиши ва шаффофликка эришилиши бўйича манфаатларига ҳам мос келади.

2. Талаба сифатида МҲХС ўрганишда сизга қайси факторлар тўсқинлик қилади( муҳимлик даражаси бўйича жойлаштирилган)?

Ушбу сўровнома натижасидан кўринадики, талабалар учун МҲХСни ўрганишда тўсиқ бўладиган энг катта 3 та муаммо, жумладан, МҲХС бўйича ўқув курслари қиммат бўлиши, ўқиш давомида амалий иш кўникмасига эга бўлиш имконсизлиги ва соҳада етарли малакали педагоглар етишмаслиги келтирилган. 

Биринчидан, МҲХС бўйича ўқув курслари борасида  Президентнинг тегишли қарорига асосан 2020-2025 йиллар оралиғида талабалар, педагог кадрлар ва давлат органлари ходимларига МҲХС бўйича ўқиш харажатлари қоплаб берилиши режалаштирилган. 

Иккинчидан, талабаларнинг ўқув жараёнида МҲХС бўйича амалий иш тажрибасига эга бўлиши ва соҳадаги ўрта ва йирик компаниялар томонидан бундай имкониятлар яратилиши келажакда ишчи бозор талабига жавоб берадиган салоҳиятли кадрлар етишиб чиқишига замин яратади. Бунинг учун олий таълим муассасалари ва компаниялар ўртасида ўзаро манфаатли ва мақсадли келишувлар йўлга қўйилиши лозим.

Учинчидан, олий таълим соҳасида МҲХС бўйича фаолият юритиб келаётган педагог-профессор кадрларига ўз билимини оширишга имконият (тренинг, малака ошириш курслари) яратилиши ва қатий малака талаблари ўрнатилиши лозим. 

3. Мутахассис сифатида МҲХС ўрганишда сизга қайси факторлар тўсқинлик  қилади (муҳимлик даражаси бўйича жойлаштирилган)?

 Юқоридаги маълумотларга кўра, мутахассислар учун МҲХСни ўрганишда тўсиқ бўладиган энг катта учта муаммо, бу – МҲХС бўйича ўқув курслари қиммат бўлиши, етарли вақт ва маблағлар мавжуд эмаслиги ва амалий қўлланмалар етишмаслиги келтирилган. 

Биринчидан, мутахассисларни МҲХС бўйича тайёрлаш йирик компаниялар ривожланишида стратегик аҳамиятга эга бўлиш билан бирга, компаниянинг инвестициявий жозибадорлигини оширади. Чунки бундай мутахассислар компаниянинг молиявий ҳолати ва натижаларини МҲХС асосида шаффоф ва ишончли тақдим этилишида муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун бундай мутахассисларга компания томонидан ўқитиш сарфларининг қопланиши ҳамда сертификатланган мутахассисларни доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Иккинчидан, амалий қўлланмалар яратиш жараёнида бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат бирлашмалари ролини ошириш лозим. Бу ташкилотларнинг ваколати ва бозордаги ўрнини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг бундай лойиҳаларда фаол қатнашиши мақсадга мувофиқ. 

Учинчидан, амалий қўлланмалар яратиш ва кенг оммага МҲХС бўйича сўнгги янгиликларни етказишда профессионал аудиторлик ташкилотларининг ўрни ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Айниқса, катта тўртлик (Big 4) компаниялари ўзларида йиғилган амалий тажрибани миллий бозорда барча иштирокчиларга тушунарли бўлган давлат тилида ёритиб беришлари муҳимдир.

4. МҲХСларни қўллашнинг энг муҳим фойдаси нима деб ўйлайсиз?

Сўровнома қатнашчилари томонидан МҲХСнинг қўлланишидаги энг муҳим жиҳатлари сифатида шаффофлик, ривожланиш ва ишончлилик кўрсатиб ўтилди. 

Мухтасар айтганда, МҲХСга ўтиш ва МҲХСни белгиланган ташкилотлар томонидан муваффақиятли татбиқ этиш нафақат компания истиқболини таъминлайди, балки бутун иқтисодиёт тармоқлари ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Буни амалга ошириш учун олдимизда турган вазифалар ва қийинчиликларни самарали ва белгиланган муддатларда ҳал этилиши лозим.

Ҳамид ИРГАШЕВ,

ACA, ACCA, Буюк Британиядаги Hult халқаро 

 бизнес мактаби доценти, Тошкент давлат иқтисодиёт

 университети хорижий маслаҳатчиси ва эксперти,

Иброҳим АХМАДХОНОВ,

Молия вазирлиги бухгалтерия 

ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти

 директор ўринбосари. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиши: янгича ёндашув ва имкониятлар