Тахминан 30 дақиқа олдин Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди.
Бир неча дақиқада ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Айни дақиқаларда Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари цистернада келиб чиққан ёнғинни бартараф этмоқдалар.
Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган, дейилади Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.