Биз янги даврда ва янги давр таълим тизимини яратиш жараёнини бошдан кечирмоқдамиз. Бунда албатта янгича қарашлар устун бўлаверади.

 Ҳар қандай ҳолда инсонга хос бўлган тарбия сақланиши ва замонга мос сайқалланиб бориши даркор.  

Инсоннинг энг катта бахти – иймони. Иймон исломнинг беш устунидан бири ҳамдир. Иймон ва яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ёшларга мактабданоқ ҳаракат қилиши ва фарзандлари китоб ўқишини йўлга қўйишни ота-оналар муҳим вазифа деб билиши керак.  

Чунки, китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади ва болани оғир-босиқ, вазмин фикрлашга ўргатади. Тўғриси, охирги пайтда нафақат болалар, балки катталар ҳам китобдан узоқлашди. Кишиларнинг оғзаки нутқидаги сўз бойлигининг камайиши, тутуриқсиз реклама ва афишаларнинг пайдо бўлиши аввало, китоб ўқимасликдан бўлса, иккинчидан баъзи оммавий ахборот воситаларида адабий тил меъёрларига амал қилмаслик ёки мактабда иншо ва баёнларга эътибор бермаганимиздан бўлди.

Олий таълимга киришда абитуриентга иншо ёзишни қайтариш лозим. Бу таклифни бир мен эмас, балки бир неча кишилар кўтармоқда. Афсус, ҳали жиддий жавоб бўлгани йўқ. Мана, яқинда юзта энг яхши миллий кино асарни ажратиб намойиш этишни давлатимиз раҳбари кино арбоблар билан учрашувда айтдилар.  

Ҳеч бўлмаса, мана шу кинолар юзасидан иншо ёзилса ҳам бўлади. Улар ҳам бирор бадиий асар асосида ёзилган. Ўша асарларни қайта нашрдан чиқариб, таълим масканларига бирйўла тарқатилиши ҳам керак. Шунда ҳам кино, ҳам бадиий асар бўлса, иншо ёзишни ёшлардан талаб қилиш осон.  

Ҳозир ҳамма нарса компьютерда, бу кетишда агар иншо ёзилмаса, ҳуснихат ва матн билан ишлашнинг ҳолати янада ачинарли бўлади. Китоб, иншо ва баёнлар болага эзгулик улашишни ўргатади.  

Яхши иншо ва суҳбат ҳамманинг кўнглини шод қилади. Айниқса, болалар ёзган иншо ва баёнларини ота-оналари бува ва буваларига ўқиб берсалар, кўнгиллари тоғдек кўтарилмайдими? Илгари сандал атрофида китоб ўқилар эди-ку! Ҳозирги болалар телефонда электрон китоб ўқиса яхши-я, аммо бемаъни ахборотларни кун бўйи алмашиниши билан аксарият фарзандларимиз қимматли вақтларини совурмоқда. Айниқса, ёш ота-оналарни ўзлари шу ишларга намуна бўлаётганлари ачинарли.  

Биз бу билан телефонни асло инкор қилмаяпмиз. Ундан тўғри ва керакли жойда фойдаланиш тарафдоримиз. Масалан, ўғил болаларга шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг, деймиз. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди. Буларни болалар қаердан олади? Компьютер ўйинлариданми?  

Қиз болалар қалбини ҳасад, гина-қудрат, ахлоқсизлик, ғирромлик иллатларидан поклашини, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўймаслик каби хислатларни беназир адибларнинг асарларидан топамиз.  

Агар одам самарали таълим ишлари билан банд бўлса, қалби очилади, бугунги кун, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунлар устида бош қотиради. Инсон доим кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ҳақида фикр қилишни асар қаҳрамонларидан излайди, улардан ибрат олади, у ҳеч қачон эътиборини қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратмаслиги, уларга боғланиб қолмаслиги, ғазаб қилмаслиги, сабрли, бағрикенг бўлиши мактабданоқ тарбия ва иншо ёзилиши жараёнида сингдирилади.  

Ота-боболаримиз кўп мутолаа қилганликлари боис неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчимаган, балки Аллоҳга таваккал қилинган. Аждодларимиз ҳаётларини соддалаштириб, дабдабали яшашдан узоқроқ бўлган. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

Бу ерда бой бўлишни танқид қилиш эмас, балки бойликнинг маданияти, ҳашамсиз эл-юрт корига яраш ҳақида айтмоқчиман. Ёшлар орасида тез, меҳнатсиз ва заҳматсиз бойиб кетишни орзу қилувчилар бисёр.

Болаларга фойдали режалар тузиш, фикр юритиш, ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўргатишимиз лозим. Улар роҳат оладиган ишни бажарсалар, биз тўғри тарбия бераётган бўламиз.

Пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, соғлиғига ҳам аҳамият беришни ёшликдан ўргатсак, зурриётимизга кони фойда.

Мактабга машинада келиш боланинг ўзига ҳам, одобига ҳам таъсир қилади. Агар узоқдан қатнаётган бўлса, бошқа гап. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор, бу боланинг ўқишда ва мактабни битирганидан кейинги ҳаётида кўринади.

Дарҳақиқат, бола жиддий, самара берадиган ишларни ўзига вазифа қилиб олса, бекорчиликдан четда бўлса, ҳамма орзуларига эришади.  

Бахтиёр КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълимга киришда абитуриентга иншо ёзишни қайтариш лозим ёхуд тил меъёрларини бузаётган тутуриқсизликлар...