Кеча ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди

1. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида мамлакатимизда кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маданият ходимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот   гуруҳи ташриф буюрган.

2. Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар (соат 11:25)да уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиқишган. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралганлиги таъкидланди.

3. Ишчи гуруҳнинг расмдаги ўқувчилар ва ота-оналар билан суҳбати жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини таъкидлашди.    

Якуний хулосага кўра: ҳар бир ўқувчининг мактабдаги вақтидаги саломатлиги ва хавфсизлигига кенг жамоатчилик вакиллари, блогерлардан ҳам кўпроқ таълим соҳаси вакиллари жон куйдиришлари зарур эканлигини ҳисобга олиб 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.  

«Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси барча тизимда фаолият олиб бораётган раҳбарлар, ўқитувчилар ва ходимлардан мактабдаги ўқувчиларнинг ҳар бирига ўз фарзандидек дахлдорлик туйғусида ёндашишни, уларнинг соғликлари ва хавфсизликларига таъсир кўрсатувчи мана шундай ҳолатларга йўл қўймасликларини сўраб қолади», - дейилади Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси баёнотида.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилари юпун кийимда совуққа олиб чиқилган мактаб раҳбарлари ишдан олинди