Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиилиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, давлат улуши сақланиб қолаётган айрим тармоқлар ва йирик корхоналарда бозор механизмига ўтишнинг кечикаётгани, янги турдаги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илғор технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, хусусий капитални фаол жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратишга тўсқинлик қилмоқда.  

Таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, ислоҳотлар жараёнида хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш муҳим аҳамиятга эга.  

Давлат иштирокидаги корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш мақсадида Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат бўйича Тошкент вилояти иқтисодиётида ҳам хусусий сектор улушини ошириш, хусусий тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш, йирик давлат активларини хусусийлаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.  

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Камолиддин Тоирбеков ушбу масала юзасидан ЎзА мухбирига  маълумот берди.  

Мазкур Фармонга мувофиқ вилоятда “Ўзбекгеофизика” АЖ бюджет барқарорлиги билан узвий боғлаш мақсадида трансформация қилинади, 10 та давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этилиб, операцион самарадорлиги оширилади. Бу саъй-ҳаракатлар бежизга эмас,  албатта.  

Шунингдек, “Ўзбеккимёмаш заводи”, “Тўйтeпа мeталл қурилмалари” акциядорлик жамиятлари, “Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Қибрай шароб илмий-экспериментал корхонаси” ва “Мева-шарбат илмий экспериментал” ДУК давлат активлари алоҳида ёндашган ҳолда хусусийлаштиришдан олдин тайёрланади ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқарилади.  

Ҳудуддаги кўчмас мулки объектлари, жумладан, “Сижжак”, “Белдирсой оромгоҳи”, “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканлари ва “Бургалик” дам олиш оромгоҳи алоҳида ёндашув асосида хусусий секторга сотилади.  

Шу билан биргаликда, 7 та алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва шароб савдо корхоналар, 1 та ёғ-мой корхонаси, 7 та газета нашриёти, 1 та компьютер маркази ва 23 та бошқа йўналишдаги корхоналарнинг давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдоларга чиқарилади.  

Давлат иштирокидаги корхоналарга хусусий секторни жалб қилиниши мазкур корхона ва объектларда инвестицияларни жалб қилиниши ва илғор технологияларни жорий этилиши орқали янги турдаги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйилишига замин яратади. Жойларда хизмат кўрсатиш сифатини ва меҳнат унумдорлигини оширишга, хусусий капитални фаол жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратилишига олиб келади.  

ЎзА мухбири  

А. Мусаев ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон ва ижро: Тошкент вилоятидаги айрим давлат улуши бор корхоналар хусусий секторга сотилади