Кунлар совиши билан аҳолининг иссиқлик энергиясига эҳтиёжи ортиши табиий ҳол. Бундай шароитда эса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш жуда муҳим.

   Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳам шуни тавсия қилади. Аммо бу вазиятдан фойдаланиб қолишга уринадиган сохта “маслаҳатгўйлар” ҳам пайдо бўлиши сир эмас.  

Одамларнинг ишончига кириб, ўзларини “ёнғин ўчирувчи” ёки “мўри тозаловчи” деб таништириб, пул ундиришга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу боис Адлия вазирлиги сохта ходимлардан огоҳ бўлишга чақиради.  

Қандай мажбуриятингиз борлигини билиб олинг:

Сиз: газ ва маиший электр асбобларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик чораларини кўришингиз; мўрилар, вентиляция каналларининг ҳолатини ўз вақтида текширтиришингиз; мўрилар ва вентиляция каналларидаги носозликлар тўғрисида 1101 ёки 1050 қисқа рақамларига зудлик билан хабар беришингиз; турар жой ва бино-иншоотларингизни текшириш учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига имконият беришингиз лозим.

Эслатма: Ёнғин назорати органлари – булар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларидир.

Ёнғиннинг олдини олиш бўйича қандай пуллик хизматлар кўрсатилади?

Фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг рўйхатига асосан одамларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш, мўриларни тозалаш ва шу каби бошқа хизматлар кўрсатилиши мумкин.

  Мазкур пуллик хизматлар аҳолининг ихтиёрий мурожаати асосида кўрсатилади.

Қонунчиликка кўра, бу каби хизматлар тижорат ва нотижорат ташкилотлари томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин. Бунда одамларни шартнома тузишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Сохта ёнғин ўчирувчиларга алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Биринчидан, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси ва ходимнинг хизмат гувоҳномаси тақдим этилишини қатъий талаб қилинг ва нусха олинг (фото ёки видеога олинг).

Иккинчидан, маслаҳат кўрсатмоқчи бўлган хизмати учун таклиф қилган шартнома шартлари ва пуллик хизматлар тарифлари (нархлари) билан батафсил танишиб чиқинг.

Учинчидан, агар шартнома шартлари ва тариф (нарх) маъқул келмаса, таклиф этилган ҳар қандай хизматдан бош тортинг.

Тўртинчидан, шартнома шартларига рози бўлсангиз, шартномада кўрсатилган миқдорда тўловни амалга оширинг. Бунда тўлов чеки (квитанция) талаб қилишни унутманг.

Бешинчидан, кўрсатилган хизматнинг сифати учун кафолатнома талаб қилинг.

Эслатма: Фирибгарлик жинояти, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш 11 миллион сўмдан 22 миллион сўмгача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, агар ўзини “ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб, мажбурий тартибда пул ундириш ҳолатларига дуч келсангиз: ички ишлар органларига – 1002 қисқа рақамига;  прокуратура органларига – 1007 қисқа рақамига; адлия органларига – 1008 қисқа рақамига зудлик билан мурожаат қилинг.

           Муаттар Бурҳонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сохта ёнғин ўчирувчи ва мўри тозаловчилардан огоҳ бўлинг!